Ўйин эмас, саёҳат ортидан 25 миллион доллар!

Ўйин эмас, саёҳат ортидан 25 миллион доллар!

Саудия Арабистони футболи Лионель Мессини «тинч» қўймаяпти, барибир.

Мамлакат туризм вазирлиги «Ал-Ҳилол»нинг шоҳона таклифидан бош тортган аргентиналик голеадор билан шартнома тузишга эришди. Унга мувофиқ, Лео Саудия имиджини кўтаришга ҳисса қўшади ва эвазига 3 йил мобайнида 25 млн. доллар олади.

Ҳаммаси жуда жўн: Месси шартномага кўра, оиласи билан йилда бир ёки икки марта қисқа таътилни Саудия Арабистонида ўтказиши ва барчасини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиши керак. Шунда ҳам барча харажатни араблар тўлиқ ўз зиммаларига олишади. Умуман, Месси ва Саудия туризм вазирлиги ўртасидаги шартномада бир нечта банд бор. Аниқроғи, Лео асосан 5та шартга амал қилиши керак: 

— Бир йил давомида Саудияда камида 1 марта 5 кунлик ёки 2 марта 3 кунлик дам олиш. 

— Бир йилда «Инстаграм»да Саудия туризми салоҳияти ҳақида 10 марта тарғибот (бунда таътил учун борган вақтда тушган суратларини қўйгани ҳисобга олинмайди). 

— Бир йилда Саудия сайёҳлик тизимини тарғиб қилишга қаратилган кампанияда бир марта иштирок. 

Диққатга сазовор томони, футболчи ҳамр бир шарт бажарилиши ортидан қўшимча 2 «лимон» доллардан олади. Қолаверса, у Саудияга 20 нафаргача қариндошлари ва дўстларини олиб бориши мумкин. Бунда ҳам барча харажат Саудия томонидан қоплаб берилади.