Икки хил кўринишдаги икки дуранг

Икки хил кўринишдаги икки дуранг

21 июнь куни Coca-Cola Суперлигада 12-тур учрашувлари давом эттирилди.

Совринли ўринлар учун курашаётган «Навбаҳор» ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилган бўлса, «Бунёдкор» шу номдаги стадионда «Қўқон-1912» билан куч синашди.

Намангандаги баҳс, кутилганидек, мезбонларнинг устунлигида ўтди. Хорижлик мураббий қўл остида фаолият юритаётган бекободликлар эса ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, омадларини қарши ҳужумлардан излашди. Гарчи «Навбаҳор» ҳар икки бўлимда қатор имкониятларга эга бўлсада, улардан наф чиқаролмади. Айниқса, иккинчи 45 дақиқаликда Зоран Марушич ҳисобни очишга жуда яқин келганди, бироқ сербиялик ҳужумчи қулай вазиятдан тўпни дарвоза томон ноаниқ йўллади. Натижада, ўйин 0:0 ҳисобида якунланиб, томонлар биттадан очкога эга бўлишди.

«Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» ўртасидаги учрашувда эса дуранг масаласи сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига ҳал бўлди. Дастлаб 90-дақиқада меҳмонлар легионери Иван Йосович пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни Даврон Эргашев боши билан тўрга жойлади. Шу тариқа, тожикистонлик футболчи жамоасини мағлубиятдан асраб қолди.

17 июнь
«ЛОКОМОТИВ» - «СЎҒДИЁНА» - 0:1

18 июнь
«ДИНАМО» - «СУРХОН» - 1:3
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:0
21 июнь. Наманган. «Марказий» стадиони. 8900 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Достон Мирзараимов.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан (28.Станислав Андреев, 72), 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Элгужа Григалашвили (11.Ислом Кенжабоев, 64), 32.Зоран Марушич, 77.Асад Собиржонов (17.Эҳсони Паншанбе, 86).
«Металлург»: 87.Акмал Ортиқов, 5.Аббос Отахонов, 6.Худойшукур Сатторов (22.Шаҳзод Ғофурбеков, 72), 8.Саламат Қутибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев (25.Шаҳзод Неъматжонов, 90}5), 10.Шоҳназар Норбеков (7.Ислом Исоқжонов, 59), 11.Дамир Темиров (19.Эргаш Исмоилов, 72), 14.Аброр Тошқўзиев, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 80.Фаррух Иброҳимов, 94.Фарҳод Бекмуротов (18.Фозил Мусаев, 59).
Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (33), Элгужа Григалашвили (64), Зоран Марушич (86), Рустам Ашурматов (90}6) - Худойшукур Сатторов (18), Акмал Ортиқов (80).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акмал Ортиқов («Металлург»).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Мухлисларга тўла стадионда ўйнаш бироз қийин бўлди. Лекин учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргандик, ҳимояда ишончли тўп суришни ўйлагандик. Менимча, чиройли ўйин бўлди. Футболчиларимиз ҳаракатидан мамнунман. Тўп назорати ва имкониятлар яратиш бўйича «Навбаҳор» устунликка эришди. Ҳимояда зичлик ҳосил қилдик. Фикримча, иккала жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Акмал Ортиқов билан бир йилдан бери ишлаб келяпмиз, унинг ўйинидан қониқдим. Бугун майдонга тушиш навбати унга келганди. Йил бошида тузилган шартномамда легионер олмаслик борасида банд бор. Шу сабаб ҳам, ҳозиргача фақат маҳаллий футболчилар билан ишладик. Биринчи даврадан сўнг таркибимизга янги футболчилар қўшилиши эҳтимоли мавжуд.

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Уйдаги учрашувларда қийналамиз. Бугун чемпионатдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик, аммо ғалаба қозона олмадик. Вазиятлардан фойдалана олмаслик асосий камчилигимиз бўлди. Бу ўйинга эътироз ҳам билдириб бўлмайди. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Тўлиқ устунликка эришдик. Бунақаси футболда учраб туради. Ишлашда, олдинга интилишда давом этамиз. Жисмоний тарафлама Марушичнинг формаси жойида. Вазиятлардан фойдаланишда муаммо бўлаётгани бор гап. Икки-уч марта қулай имкониядан фойдалана олмади. Бунга нима сабаб бўлганини муҳокама қиламиз. Фаолиятим бошида айтгандим, Наманганда фақат руҳий босимга бардош бера оладиганларгина ўйнай олади.

 

«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:1
21 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 
1565 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ойбек Калахўжаев, Абдурашид Худойберганов.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистенти: Александр Сидоров.
Голлар: Д.Эргашев (90+5) - И.Йосович (90-пен.). 
«Бунёдкор»: 32.Суҳроб Султонов, 4.Даврон Эргашев, 6.Аваз Ўлмасалиев, 7.Одил Абдураҳмонов (34.Суҳроб Иззатов, 56), 8.Францис Нарх (14.Ҳусайн Эргашбоев, 79), 17.Фарҳод Мираҳматов, 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев (19.Билол Туплиев, 79), 49.Иброҳим Томива, 99.Умид Султонов (15.Жасур Ҳакимов, 68).
«Қўқон-1912»: 1.Музаффар Абдуллаев, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 11.Мўмин Мелиев (27.Анвар Ҳожимирзаев, 83), 13.Сардор Азимов (4.Илҳом Ваҳобов, 90}3), 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билол Тошмирзаев (7.Жамшид Ҳасанов, 61).
Огоҳлантиришлар: Даврон Эргашев (77) - Сардор Азимов (28).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Даврон Эргашев («Бунёдкор»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Бахтиёр Ашурматов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Бугун ғалабага лойиқ эдик. Афсуски, охирги дақиқалардаги эътиборсизлик қимматга тушди. Рақиб футболчиларининг охиригача курашганини ҳам айтиш жоиз. Уч очко муҳим эди. Чунки турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхши деб бўлмайди. Ўйин тенгкурашлар остида, майдон марказида кечди. «Бунёдкор» барқарор ўйин кўрсатмаяпти. Лекин уларнинг футболчиларини савиясиз, демаган бўлардим. Жамоада Даврон Эргашев, Иброҳим Томива, Аваз Ўлмасалиев, Дилшод Жўраев кабилар ёнида ёшлар ўсиб боряпти.

Виктор Карпенко («Бунёдкор» бош мураббийи): - Мухлисларга раҳмат, сўнгги дақиқага қадар қўллаб-қувватлашди. Йигитларни ҳам эътироф этмоқчиман. Гол ўтказиб юборишганига қарамай, тўхтаб қолишмади. Ўйин дурангга муносиб эди. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. Дастлаб гол ўтказиб юбордик, кейин мувозанатни тикладик. Олдинга интилишда давом этамиз. Жамоа охирги 4 кунда йиғилди. Шу вақт ичида тўлиқ таркиб билан шуғулландик. Чунки терма жамоада футболчиларимиз кўп эди. Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларидан футболчилар қайтишди. Рақибнинг ўйинларини кўрдик, улар кўпроқ тўпни назорат қилишганида мағлубиятга учрашган. Режаларимиз ўхшамади. Захираларни амалга оширдик. Якунда дуранг бўлди

22 июнь (чоршанба)
«НЕФТЧИ» - «НАСАФ»
«ОЛИМПИК» - АГМК

23 июнь (пайшанба)
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР»

3-ТУР ЎЙИНИ
26 июнь (якшанба)
АГМК - «НАСАФ»

11-ТУР ЎЙИНИ
26 июнь (якшанба)
«МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК»