Индонезия: Легионерлар "маҳаллаштирилди"...

Индонезия: Легионерлар "маҳаллаштирилди"...

Индонезия вакиллар Палатаси футболчилар Жорди Амату ва Санди Уолшнинг маҳаллийлаштириш талабини қондирди.

Энди мамлакат президенти Жоко Видодо уларнинг аризасига имзо чекса, ҳар иккиси Индонезиянинг тўлақонли фуқаросига айланади. 30 ёшли Амат - Испаниянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоалари сафида 42та ўйин ўтказган марказий ҳимоячи. У ҳаттоки, Нигерияда ташкиллаштирилган ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2009да бронза медали совриндорига айланган. 27 ёшли Уолш эса Нидерландия ёшлар термаларининг 20та ўйинида иштирок этган ва Евро-2012 (ёшлар ўртасида) чемпиони бўлган. Қизиғи, Бельгияда аждодлари ирландиялик, сомалилик ва Жанубий африкаликларга бориб тақаладиган англиялик ота ҳамда Швейцарияда туғилган, Нидерландияда улғайган, асли индонезиялик она оиласида дунёга келган Уолшда нақ 8та мамлакат жамоасида ўйнаш ҳуқуқи бор эди. У аввалига Нидерландияни танлади, мана, энди Индонезияни.