Месси учун икки араб клуби 350 миллион бермоқчи

Месси учун икки араб клуби 350 миллион бермоқчи

Лионель Месси Саудия Арабистони чемпионатига ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

Marca хабарига кўра, аргентиналик 35 ёшли футболчига «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» даъвогарлик қилмоқда. Хабарларга кўра, иккала клуб ҳам Мессига мавсум учун 350 млн. евро маош тўлашга тайёр. Аммо бунинг учун улар мамлакат расмийларига молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ниятида. Шу билан бирга, ҳар икки клуб ҳамон ФИФА санкциялари остида ва турли операциялардаги қоидабузарликлар туфайли келаси ёзгача янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду Саудиянинг «Ал-Наср» клубига ўтганди, у йилига тахминан 200 млн евро маош олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.