Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Гонконг устидан йирик ғалабага эришиб, ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи ва Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2027га йўлланмани нақд қилди.
Тошкентдаги учрашув олдидан бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабабли ўз юртига қайтиб кетган бўлса-да, миллий жамоамиз Гонконг билан баҳсда катта қийинчиликсиз ғалабага эришди. Элдор Шомуродов биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, танаффусга қадар жароҳат олиб, 2-бўлимда майдонга туша олмади. Захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўруновларнинг голлари эса вакилларимизга йирик ғалабани келтирди - 3:0!
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Туркманистон ўз майдонида Эронни қабул қилди. Беллашувда форслар Меҳди Гайедининг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Шу тариқа, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари расман 3-босқичга йўл олиш билан бир қаторда 2027 йилги Осиё кубоги иштирокчисига айланишди. Сўнгги икки тур гуруҳ ғолибини аниқлаш учунгина ўтказилади.
***
Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни мағлуб этиб ФИФА рейтингида икки поғона кўтарилди. Гонконгдаги ғалаба 66-ўринда жойлашган терма жамоамизга 5,12 балл олиб келганди. Биздан юқорида жойлашган Кабо-Верде Гайана ва Экваториал Гвинеяни мағлуб этган ҳолда 6,38 балл ишлаб олди. 64-ўриндаги Албания эса Чили ва Швецияга қарши ўйинларда мағлубиятга учради ва 7,59 балл йўқотиб, 66-ўринга тушиб кетди. Бугунги ғалаба бизга яна 4,96 балл олиб келди ва 1 386,58 балл билан онлайн рейтингда 64-ўринга кўтарилиб олдик.
***
Гонконг билан иккинчи ўйиндаги ғалабадан кейин, Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича 30 йиллик тарихий натижасини янгилади. Ушбу серия 2023 йилнинг 12 сентябрь куни Мексикага қарши 3:3 ҳисобидаги дуранг билан бошланган эди. Шундан бери Катанец бошқарувидаги жамоа кетма-кет 12та ўйинда мағлуб бўлмай келмоқда. Сўнгги бор терма жамоамиз Рустам Акрамов бошчилигида 1994 йилда кетма-кет 11та учрашувда мағлуб бўлмаган. Мағлубиятсиз серияни 14та ўйин деб ҳам ҳисобласак бўлади, бироқ бу ерда Қирғизистон ва Фаластинга қарши учрашувлар киритилмаган. Сабаби ушбу баҳслар ФИФА рейтингига таъсир қилмаган учрашувлар ҳисобланади.
***
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов миллий терма жамоа сафидаги 40-голини урди. 28 ёшли Гонконгга қарши баҳсда ҳисобни очди. Шу тариқа, «Кальяри» ҳужумчиси «оқ бўрилар» сафидаги 71-учрашувда 40-голини урди.
Матбуот анжумани (ўйиндан олдин)
Владо Радманович (Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи): - Сафардаги баҳсда (2:0) бўлганидек яхши ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳеч қандай хавотир йўқ, аммо беписандлик билан ёндашмаслик керак. Ўзаро ўйиндан сўнг рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яна бир бор ўргандик. Бир жамоага қарши қисқа муддатда иккинчи марта ўйнаганда рақиб сюрпризлар тақдим қилиши мумкин. Ғалаба учун мотивация меъёрида бўлиши керак. Қандай ўйнаш борасида Катанец билан гаплашиб олдик. Ўзгартиришларни ҳам у айтиши мумкин. Қандай услубда ўйнашни эртага бош мураббий билан гаплашиб ҳал қиламиз. Рақибнинг ҳимояси кучли эмас. Албатта, шунга қараб режа тузамиз.
Йорн Андерсен (Гонконг миллий жамоаси бош мураббийи): - Биринчи ўйинда (0:2) осон бўлмади, аммо Ўзбекистонга шунчаки саёҳат учун келмадик. Жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўринларида фарқ катта ва биз тафовут унчалик катта эмаслигини исботламоқчимиз. Футболчиларда мотивация юқори ва буни эртага кўрсатамиз. Ўзбекистон — Эрон каби кучли жамоа. Эртага ғалаба учун курашамиз, ўйиндан ўйинга ўсяпмиз. Бу сафар агрессив ўйнашга ҳаракат қиламиз, 5-6 асосий футболчимиз ёрдам беролмайди. Шунга қарамай, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим. Бу ердаги машғулот майдони ёмонлиги Гонконг матбуотида ёзилган бўлса, бу — уларнинг иши. Эҳтимол, уни ёзган одам шу ерда ўтиргандир. Биз эса Эрон ва бошқа мамлакатларда ҳам машғулотлар ўтказганмиз. Ўзбекистондаги шароитлар улардар анча яхши.
26 март
ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 3:0 (1:0)
Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 25000 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳмад Файсал ал Али, Айман Файсал Обейдат, Аҳмад Мансур Муҳсин, Ҳасан Маҳмуд Арафа (Иордания).
Голлар: Элдор Шомуродов (20), Ҳожимат Эркинов (63), Остон Ўрунов (70).
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров (8.Жамшид Искандеров, 81), 9.Одилжон Ҳамробеков (6.Диёр Холматов, 90+1), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Бобур Абдихолиқов, 90+1), 19.Азизбек Турғунбоев, 22. Аббосбек Файзуллаев (20.Ҳожимат Эркинов, 57), 14.Элдор Шомуродов (11.Остон Ўрунов, 46).
Гонконг: 1.Япп Хунг Фаи, 2.Оливер Бенжамин Гербиг, 6.Ву Чунг Минг, 8.Тан Чун Лок, 13.Ли Нгаи Ҳои, 14.Пун Пуи Ҳин (7.Ю Жой Йин, 90+2), 16.Чан Сиу Кван Филип (9.Матт Орр, 62), 20.Майкл Удебулузор (12. Лам Ҳин Тинг, 78), 21.Ю Тзе Нам (3.Ван Кит Цуй, 78), 22.Соареш Жуниор Вальтер (11.Лам Жордан Лок Кан, 78), 23.Сун Минг Ҳим.
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (68), Фаррух Сайфиев (80) - Ван Кит Цуй (90+3).
ТУРКМАНИСТОН - ЭРОН - 0:1 (0:1)
Ашхобод. 10230 томошабин.
Бош ҳакам: Пу-удом Сивакорн (Таиланд).
Гол: Меҳди Гайеди (45+5).
Туркманистон: Рустам Аҳаллиев, Гуйчмурод Аннақулиев, Абди Бешимов, Ата Гелдиев, Темур Чориев (Селим Нурмурадов, 90+2), Мирза Бекназаров, Бекмурат Байов (Бегенч Акмамедов, 54), Дидор Дурдиев (Алтимурат Аннадурдиев, 46), Алибек Абдураҳмонов (Иброҳим Мамедов, 67), Язгилич Гурбанов (Шоназар Тиркишов, 46), Арсланмурод Аманов.
Эрон: Ҳусейн Ҳусейни, Рамин Ризоян, Милод Муҳаммади, Шожа Халилзода, Ҳусейн Канаани, Меҳди Гайеди (Али Голизода, 70), Меҳди Тареми, Муҳаммад Горбани (Омид Нурафкан, 70), Саман Годдос, Саид Иззатуллоҳи, Муҳаммад Моҳеби (Саман Фаллаҳ, 90+5).
Огоҳлантиришлар: Дидор Дурдиев (37), Язгилич Гурбанов (40), Алибек Абдураҳмонов (58) - Ҳусейн Канаани (39), Рамин Ризоян (90+1).
1 ЭРОН 4 3 1 0 12-2 10
2 ЎЗБЕКИСТОН 4 3 1 0 10-3 10
3 ТУРКМАНИСТОН 4 0 1 3 3-13 1
4 ГОНКОНГ 4 0 1 3 2-11 1
5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)
ГОНКОНГ - ЭРОН
ЎЗБЕКИСТОН - ТУРКМАНИСТОН
ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ
Ўзбекистон Гонконг
77 (63) Ҳужумлар (хавфли) 59 (24)
15 (10) Зарбалар (аниқ) 2 (1)
8 Қоидабузарлик 6
4 Бурчак зарбаси 4
7 Жарима зарбаси 9
1 «Офсайд» 1
56 Тўп назорати 44
Матбуот анжумани (ўйиндан кейин)
Владо Радманович (Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи): - Барчага хайрли кеч. Жаноб Катанец бугунги учрашувда иштирок эта олмади ва мен унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилдим - рақибни мағлуб этдик. Кўпчилик Гонконг терма жамоасини осон рақиб, деб тасаввур қилаётганди. Бироқ рақибимиз ҳимояда жуда тартибли ўйин намойиш этди. Учрашувда эрта гол уриш жуда муҳим эди ва биз буни бажардик. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ёш футболчилар ўзбек футболининг келажаги. Икки йил давомида бунинг устида ишладик. Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби ёш футболчилар терма жамоада ёрқин ўйин намойиш этишмоқда. Бунда ташқари яна бир нечта умидвор ва иқтидорли футболчиларни кузатиб боряпмиз. Ёш футболчиларни таҳлил қилишда бизга федерация ходимлари, Равшан Ҳайдаров ва ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари бизга катта ёрдам беришмоқда. Ёш футболчиларни ҳам секин-асталик билан терма жамоага жалб этамиз.
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон терма жамоаси сардори): - Бугун ўйинни тўлиқ назоратимиз остида ўтказдик ва ғалаба қозондик. Шунингдек, янги рекорд қайд этдик. Ҳа, минимум вазифа бажарилди, лекин асосий мақсадимиз гуруҳда 1-ўринни эгаллаш. Аҳволим яхши. Тўқнашув рўй бергач, эски жароҳатим жойига зарба қабул қилдим, деб ўйладим, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Эртага доктор текширувидан ўтаман ва тўлиқ ташхисни билиб оламиз. Ҳозир бироз оғриқ бор ва шу сабабли мураббийлар билан келишган ҳолда алмаштирилдим.
Йорн Андерсен (Гонконг миллий жамоаси бош мураббийи): - Жамоамиз бугун қўлидан келган барча ишни қилди. Икки бўлимда ҳам барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, бироқ иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва Ўзбекистон жуда кўп имкониятга эга бўла бошлади. Биз юқори прессинг қилишимиз керак эди, аммо рақиб бу режани буза олди. Рақибнинг кучли ўйинчиларидаги маҳорат учрашувда катта рол ўйнади. Бугунги натижа биз учун ёмонмас, деб ўйлайман. Биз ҳаракат қилдик. Рақибни жуда кучли, деб эътироф этиш жоиз. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Ҳимоямиз мустаҳкамланиб бормоқда, бироқ бизни қийнаётган жиҳат ҳужум ташкил этиш бўлиб қолмоқда. Бугун Ўзбекистон олд позицияларда эркин ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам шундай даражага чиқа оламиз. Олдимиздаги вазифа - Осиё кубогига тайёргарлик кўриш.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789