Иньеста Дания клубини сотиб олди

Иньеста Дания клубини сотиб олди

Испаниялик собиқ футболчи Андрес Иньеста Never Say Never (NSN) компанияси ва швейцариялик ҳамкорлари Stoneweg билан биргаликда Даниянинг "Ҳельсингер" футбол клубини сотиб олди.

2005 йилда ташкил этилган клуб ҳозирда Дания учинчи дивизионида қатнашади, жамоа 2017/18 йилги мавсумда Суперлигада иштирок этган, деб хабар берди "Marca". 

Ушбу жамоа ўз уй учрашувларини 4000 томошабинга мўлжалланган стадионда ўтказади. 2024 йилнинг октябрида фаолиятини якунлаган Иньеста клубнинг муваффақиятли келажагига ишонч билдирди.

"Биз "Ҳельсингер билан ишлашни бошладик. Улар жуда яхши инфратузилмага эга қизиқарли клуб, ичида ва унинг атрофида жуда кўп яхши одамлар бор ва Дания футболининг муҳим қисмига айланиш салоҳиятига эга. Клуб катта амбицияларга эга. Биз энди футбол оламидаги тажрибамизни "Ҳельсингер" билан бўлишиш учун кўп меҳнат қиламиз", – деди "Барселона" собиқ футболчиси.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.