Йович Италияга кўчиб ўтмоқда

Йович Италияга кўчиб ўтмоқда

«Реал» ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини Италия «А» Сериясида давом эттириши мумкин.

Журналист-инсайдер Жанлука ди Марционинг маълумот беришича, «фиалкалар» 24 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олади. Шунингдек, футболчи маошининг бир қисмини «қироллик клуби» тўлаб беради. «Реал»да сербиялик ҳужумчи 6 млн. евро йиллик маош оларди. Йовичнинг ижара шартномаси келгуси ҳафта аввалида расмийлаштирилиши кутилмоқда. Маълумот учун, Лука якунига етган мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 3та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.