Ироқ Араб кўрфази кубогида 4-марта ғолиб бўлди

Ироқ Араб кўрфази кубогида 4-марта ғолиб бўлди

Ироқда ўтган Араб кўрфази кубоги ниҳоясига етди.

Финалда Уммон мезбонларга қарши баҳсда асосий ва қўшимча бўлимларда икки бор ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди, аммо Ироқ 120+2-дақиқада 3-голни уриб ғалабани илиб кетди.
Шу тариқа Ироқ ўз тарихида 4-бор ушбу турнир ғолибига айланди.  Айтганча, ушбй ўйин ўтказилган Басрадаги стадионга киришда тартибсизликлар юзага келди. 1 киши ҳалок бўлгани, 10дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда

Араб кўрфази кубоги
Яримфинал. 16 январ
БАҲРАЙН — УММОН 0:1
Гол: Ал Яҳмади (83).

ИРОҚ — ҚАТАР 2:1
Голлар: Байиш (19), Ҳусайн (43) — Сураг (28). 

Финал. 19 январ. Басра
ИРОҚ — УММОН 3:2
Голлар: Байиш (24), Атвон (116, пенальти), Юнус (120+2) — Ал Яҳёйи 90+10, пенальти), Ал Малки (119).