«Реал»нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде «Осасуна»га қарши сафар ўйинида кичик юбилейини нишонлади.
Аниқроқ айтсак, у Ла Лигада 150та учрашув маррасига етди. Муҳими, Феде буни ўта қимматли гол билан безади. Бинобарин, Карло Анчелотти жамоаси 78-дақиқада ҳам 0:0 ҳисобини ўзгартиролмаган ва вазият тобора қалтислашаётганди. Вальверде айни шу паллада «Осасуна» дарвозасини нишонга олиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабага тамал тоши қўйди. Маълумот учун, уругвайлик ярим ҳимоячи 150та ўйинидан 126тасини «Реал» ва 24тасини «Депортиво» либосида ўтказган.
*** «Реал» кўп пенальти тепиш бўйича ўзига тегишли Ла Лига рекордини янгилади. Мадридликлар чемпионат тарихида 560 марта «нуқта»дан зарба йўллашган. Иккинчи юқори натижа «Барселона»га тегишли - 520та пенальти. Жорий мавсумни олсак, Мадрид клуби «Эльче» билан баҳсда 8-9-пенальтиларни тепди (бу ҳам энг юқори кўрсаткич).
*** Карим Бензема («Реал») Ла Лигадаги голлари сонини 230тага етказиб, чемпионат тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Раул (228та гол)ни ортга сурди ва соф 5-ўринга чиқди. Энди франциялик футболчидан олдинда 4 нафар голеадор бор: Уго Санчес (234та), Тельмо Сарра (252та), Криштиану Роналду (311та) ва Лионель Месси (474та).
*** «Реал» 20-турда «Мальорка»га ютқазганидан кейин қаторасига 4та ўйинни умумий - 15:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди («Ал-Аҳли» - 4:1, «Ал-Ҳилол» - 5:3, «Эльче» - 4:0 ва «Осасуна» - 2:0.
*** Украина миллий жамоаси вингери Виктор Циганков «Жирона»нинг бошланғич таркибидаги дебют ўйинида 1тадан гол ва самарали узатма қайд этди.
*** Федерико Вальверде жорий мавсум 12та гол уришга улгурди. Охирги 10 йилда «Мадрид» ярим ҳимоячиларидан биргина Хамес Родригес бундан яхшироқ натижа қайд этган - мавсум-2014/2015да 17та гол.
*** Роберт Левандовски «Барселона» сафидаги 29та ўйинда 24та гол урди. Жумладан, Ла Лигада 15-голини нишонлади (19-ўйинда). XXI асрда фақат Криштиану Роналду 15та гол маррасига бундан камроқ - 17та ўйин сарфлаган (мавсум-2009/2010да).
Ушбу сўровномада фақатгина ЎФА ҳамда ЎЗПФЛ аккредитациясидан ўтган, футболни мунтазам ёритиб борувчи спорт журналистлари қатнашишлари мумкин. Овоз бериш тартибига кўра, фақат учта номзодни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринга жойлаштириш мумкин (1 — 3 балл, 2 — 2 балл, 3 — 1 балл).