«Реал» гўзал «Эль-класико»да 2 марта ҳисобда ортда қолди, лекин якунда Жуд Беллингем голи эвазига ғалабани ўз томонига оғдирди - 3:2.
Шу тариқа «Қироллик клуби» финишга 6та тур қолган паллада «Барселона» билан ўртадаги очколар фарқини 11тага етказди. Оддий айтганда, «Эль-класико» бу сафар Ла Лигадаги интригани ўлдирди, ҳисоб.
*** «Жирона» Ла Лиганинг 32та ўйинида 68 очко тўплади. Охирги 20 мавсумда «Реал», «Барселона» ва «Атлетико»дан ташқари, бошқа бирор жамоа 32та турда бундай натижага эришмаганди. Кучли учликни ҳисобга олмаганда, Испанияда охирги марта «Валенсия» мавсум-2003/2004нинг 32та ўйинида бундан кўпроқ очко (69та) олганди.
*** Ла Лигада атиги 4-мавсумини ўтказаётган «Жирона» ўз тарихида илк марта еврокубоклар йўлланмасини нақд қилди. Яъни жамоа 6-ўриндан пастга тушмаслигини кафолатлади. 10-ўрин Каталония клуби учун энг юқори натижа эди. Яна бир факт: «Жирона» ўтган йилнинг 30 сентябридан буён ўз майдонида ютқазаётгани йўқ. Ўшанда «Реал»га 0:3 ҳисобида имконият бой берилганди.
*** Артём Довбик «Жирона» сафида Ла Лиганинг муайян мавсумида энг кўп гол (18та) урган иккинчи футболчига айланди. «Жирона»да фақат Кристиан Стуани 2 марта бундан кўпроқ гол тўплаган (мавсум-2017/2018 - 21та ва мавсум-2018/2019 - 19та).
*** «Реал» 17та ўйиндан буён мағлубиятни тан олмаяпти - 12та ғалаба (пенальтилар сериясидагиси билан) ва 5та дуранг.
*** «Реал» «Эль-класико»да қаторасига 4-марта устун келди. Умумий ҳисоб - 13:4.
*** Винисиус Жуниор («Реал») жорий йил «Барселона»га қарши 2та ўйинда 4та гол урди. Таққослаш учун, бразилиялик вингер олдинги 15та учрашувда Каталония жамоаси дарвозасини атиги 3 марта нишонга олганди.
*** «Барселона» жорий мавсум чемпионат доирасидаги сафар ўйинларида илк марта мағлубиятга учради. Қолаверса, Хави жамоаси бунга қадар Ла Лигада қаторасига 6та баҳсда гол қўйиб юбормаган ва 10та учрашувда ютқазмаганди.
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди. Дастлабки 5та турда мағлубиятга учрамаган «Андижон» ўз майдонида Иван Бошковичнинг иштиёқи баланд «Сўғдиёна»сига ягона гол туфайли ютқазди.