Испания Примероси. 1-тур: «Райо» - «катта» тўсиқ

Испания Примероси. 1-тур: «Райо» - «катта» тўсиқ

Янги мавсумга ҳар томонлама жиддий ҳозирланган Хавининг «Барселона»си 1-турда «Райо Вальекано» дарвозасига йўл тополмади - 0:0.

Алоҳида айтиш керак, Каталония клуби 1968 йилдан буён илк бор Ла Лигага ўз майдонидаги голсиз дуранг билан киришди. Умуман, «Барса» ўз тарихида Ла Лига 1-турида 6-марта 0:0 ҳисобига кўнди. 

«Реал» ҳам 1-турда роса роса қийналди, кўп тер тўкди, лекин асосий рақибидан фарқли ўлароқ, «Альмерия» билан ўйинда узоқ вақт ҳисобда орқада бора туриб, якунда ғалабани ўз томонига оғдирди, барибир.

*** «Барселона» қаторасига 3та ўйиндан буён «Райо Вальекано» дарвозасига гол уролмаяпти. Каталонияликлар аввалги мавсум бу рақибга ҳар икки ўйинни 0:1 ҳисобида бой беришганди. 

*** Хави «Барселона» бошқарувидаги ўйинларнинг атиги 52,63 фоизида ғалаба қайд этди - 38тадан 20та. Охирги 20 йилда Каталония клубида ишлаган бирор мураббий бунчалик паст натижа кўрсатган эмасди. Бу борада энг паст натижа Роналд Куманга тегишли эди - 58,21 фоиз ўйинда ғалаба.

*** «Реал» қаторасига 14-мавсумки, Ла Лига стартида ютқазмаяпти. Бу Испания чемпионатидаги иккинчи юқори натижадир. Рекорд ҳам «Мадрид» томонида - жамоа 1961-1976 йиллар оралиғида кетма-кет 16 мавсумнинг илк ўйинида мағлубият нималигини билмаган. 

*** Давид Алаба («Реал») захирадан майдонга тушиб, тўпга илк тегинишидаёқ жарима зарбасидан гол урди. Австриялик футболчи кетма-кет 2та ўйинда ғалаба голига муаллифлик қилганини ҳам айтиш жоиз.

12 август

ОСАСУНА - СЕВИЛЬЯ - 2:1 (1:1)

Памплона. 18536 томошабин.

Голлар: Авила (9), Орос Аймар (74-пен.) - Рафа Мир (11).

Осасуна: Эррера, Унаи Гарсия (Санчес, 79), Давид Гарсия, Хуан Крус, Мойсес Гомес, Торро, Монкайола, Пенья (Брашанац, 62), Орос Аймар (Ибаньес, 81), Барха (Видаль, 56), Авила (Кике Гарсия, 81).

Севилья: Буну, Навас, Гудель, Рекик, Акунья, Фернандо, Дилэйни (Ракитич, 80), Гомес (Иван Ромеро, 80), Окампос (Теллес, 80), Корона (Ламела, 63), Рафа Мир (ал Носири, 63).

13 август

СЕЛЬТА - ЭСПАНЬОЛ - 2:2 (1:0)

Виго. 13859 томошабин.

Голлар: Аспас (45+2), Пасиенсия (63) - Экспосито (72), Хоселу (90+8-пен.). 

ВАЛЬЯДОЛИД - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 0:3 (0:0)

Вальядолид. 17543 томошабин.

Голлар: Жексон (49), Алекс Баэна (81, 90). 

Вильярреал: Рульи, Фойт (Манди, 88), Альбиоль, Пау Торрес, Пино (Алекс Баэна, 63), Педраса, Коклен (Чуквуэзе, 63), Капу, Парехо, Жерар Морено (Моралес, 72), Жексон.

БАРСЕЛОНА - РАЙО ВАЛЬЕКАНО - 0:0

Барселона. 81104 томошабин.

Барселона: тер Штеген, Араухо, Кристенсен (Сержи Роберто, 60), Эрик Гарсия, Альба (Обамеянг, 82), Бускетс, Педри (Кессие, 72), Гави (де Йонг, 60), Левандовски, Дембеле, Рафинья (Фати, 60).

Четлатиш: Бускетс (90, Б.).

14 август

КАДИС - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 0:1 (0:1) 

Кадис. 16570 томошабин.

Гол: Кубо (24). 

Реал Сосьедад: Ремиро, Элустондо, Ле Норман, Субельдия, Рико (Муньос, 82), Сильва (Барренечеа, 78), Мендес, Мерино (Ильярраменди, 78), Субименди, Кубо (Чо, 78), Исак (Каррикабуру, 85). 

ВАЛЕНСИЯ - ЖИРОНА - 1:0 (1:0) 

Валенсия. 39350 томошабин.

Гол: Солер (45-пен.). 

Валенсия: Мамардашвили, Тьерри Коррейя, Жемерт, Диакаби, Хесус Васкес (Тони Лато, 73), Гильямон, Солер (Фулькье, 63), Муса, Кастильехо (Нико Гонсалес, 73), Лино (Макси Гомес, 74), Дуро (Москера, 53). 

Четлатиш: Жемерт (52, В.).

АЛЬМЕРИЯ - РЕАЛ - 1:2 (1:0) 

Альмерия. 6103 томошабин.

Голлар: Рамазони (6) - Васкес (61), Алаба (75). 

Реал: Куртуа, Начо, Рюдигер, Менди (Алаба, 74), Кроос (Каземиро, 83), Тчуамени (Азар, 58), Камавинга (Модрич, 46), Васкес, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Себальос, 83). 

15 август

АТЛЕТИК - МАЛЬОРКА

ХЕТАФЕ - АТЛЕТИКО

БЕТИС – ЭЛЬЧЕ

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Хави («Барселона» бош мураббийи): - Албатта, норозилик ва эътирозларни тушунаман, ахир ўйинга катта умид билан қарагандик. Бугундан барчасини синчиклаб таҳлил қилишимиз, такомиллаштиришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. «Райо» жуда яхши ҳимояланди ва вазиятлар яратишда қийналдик. Аслида мухлисларга тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатмоқчи эдик. Улардан сабр қилишларини сўраймиз...

Карло Анчелотти («Реал» бош мураббийи): - Ўйинни яхши бошлай олмадик. Бизга ҳужумда тезкорлик учун бардамлик етишмади. Қолаверса, рақиб жуда ёпиқ ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда мезбонлар бироз чарчаб қолишгач, назоратни ўз томонимизга оғдириб, етарлича вазиятлар яратдик.

2-ТУР

19 август (жума)

23:00   Эспаньол - Райо Вальекано

01:00   Севилья - Вальядолид

20 август (шанба)

20:30   Осасуна - Кадис

22:30   Мальорка - Бетис

01:00   Сельта - Реал

21 август (якшанба)

20:30   Атлетик - Валенсия

22:30   Атлетико - Вильярреал

01:00   Реал Сосьедад - Барселона

22 август (душанба)

23:00   Эльче - Альмерия

01:00   Жирона - Хетафе

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.