Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Лацио» дарвозабони Иван Проведель ЧЛ 1-турида ўйин ҳолатидан урган голи билан овоза бўлганди.
Бу ҳақда етарлича гапирилди ва ёзилди ҳам. Ана шу кипер шундан кейин Россия миллий жамоаси таклифини яна бир марта рад этди. Ваҳоланки, унда Италия миллий жамоаси таркибига кириш имконияти нисбатан паст. Қолаверса, Иванда Россияга боғлиқ жиҳатлар етарли. Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.
***
Иван Проведель катталиги жиҳатидан Фриули региони (Италия)нинг 4-шаҳри саналган Порденонеда туғилган. Онаси Елена у ерга Россиядан кўчиб борган. Отаси Пьер Паоло Проведель - Италия фуқароси. Маҳоратли дарвозабон Россияга кўп марта ташриф буюрган: ҳар йил ёзда онаси билан Москва вилоятида яшайдиган бувисини йўқлашга одатланган. «Онам - рус аёли, у Москвада туғилган, отам эса италиялик. Ўзим рус тилини яхши биламан, тушунаман, лекин инглизчада мулоқот қилишим қулайроқ. Чунки бу тилдан кўп фойдаланаман. Рус тилида эса айрим ҳолатларда, фақат оиламиз аъзолари билан гаплашаман. Масалан, болалигимда бувим билан бемалол сўзлашардим. Ўшанда у Порденонеда биз билан яшаган ва итальян тилини билмасди. Кейинчалик бувим Москвага қайтди, мен эса «Удинезе»га йўл олдим», - деганди «Лацио» дарвозабони россиялик журналистлар билан суҳбати давомида.
***
Маълум бўлишича, Иваннинг бобоси Лев Яшин билан яқиндан таниш бўлган экан. Эҳтимолки, Иваннинг дарвозабон сифатида юқорига интилишида шу дўстлик таъсири бордир: «Айтишларича, бобом Яшиннинг яқин дўсти саналган. Тўғри, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман, лекин бу факт моҳир дарвозабонлар қаторига кўтарилишимда ўзига хос туртки беради. Ахир Яшиндек афсона тарихи ҳар қандай голкиперга илҳом бағишлайди. Доим онамдан унинг бобом билан муносабати ҳақида сўрайман».
***
Иван Проведель 6 ёшли пайтиёқ дарвозабонлик санъатига меҳр қўйган. Ўшанда у Франческо Тольдонинг Евро-2000 турниридан ўрин олган Нидерландия терма жамоасига қарши ярим финал ўйинида кўрсатган жасоратини томоша қилганди. Эсласангиз, афсонавий кипер ўйин давоми ва пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги эвазига Италия термасини финалга олиб чиқиш асносида ўз мухлислари сонини кескин кўпайтирганди. Жумладан, Иван қалбини ҳам ром этган... «Тольдо туфайли менда дарвозабонликни танлаш орзуси барқ урганди. Ўсмирлик даври мени ҳужум чизиғига туширганларида, қатъий оҳангда гапирганим эсимда: «Йўқ, дарвозада тураман, акс ҳолда, футболдан кетаман». Шунда мураббийлар амплуа танлашда кечикканим, дарвозабон сифатида муваффақиятга эришолмаслигимни айтгандилар. Исмларини ошкор қилмайман, ўзлари билишади. Муҳими, ўз билганимдан қолмадим, дарвозада туришдан бошқасига кўнмадим. Чунки «сэйв» кўрсатиш жону-дилим. Ҳа, гол уриш ҳам завқли, лекин «сэйв»лардан кўпроқ лаззатланаман», - дейди Иван.
***
Аслида Проведелнинг Россияга муносабати яхши. Дейлик, имкон топилиши билан Москвага сафар қилади. Қолаверса, ўғлига русча исм қўйган - Александр. Иван ҳозирга қадар Италия миллий термасига жалб этилмади, лекин чорлов олишдан умидвор. Унда Россия миллий жамоасини танлаш имконияти эса каттароқ, барибир. Хусусан, Россия фуқаролигини олиши муаммо туғдирмайди. Қолаверса, рус тилини қунт билан ўрганмоқда. Аммо... «Бутун болалигим Италияда ўтди, Москвага эса анча улғайган пайт, бувимдан хабар олиш учун борганман. У менга рус тилини ўргатган дамларни завқ билан ёдга оламан. Айтишим керак, бувим мени барча рус таомлари билан сийлаган. Айниқса, гўштли гуляш мазаси оғзимда сақланиб қолган. Тўғри, мен учун шоҳ таом - бу блинчик. Бувим асосан сешанба тонгида блинчик тайёрларди. Лекин уларни ҳар куни, нонушта, тушлик ва кечки таомда тановул қилишга тайёр турардим. Хуллас, Италияда туғилган бўлсамда, 50 фоизга итальян, 50 фоизга русман» - бу Проведелнинг Россияга умумий қараши.
***
Иван Проведель бошида ҳужумчи сифатида шуғулланган. Қолаверса, ёшлар миқёсида жуда кўп гол урган. Шунинг учун ҳам, Иван дарвозабонликни ихтиёр этганида, мураббийлар бунга қаршилик кўрсатишган, футболда фақат ҳужумчи ролида шуҳрат қозониши мумкинлигини тушунтиришга уринишган: «Нима учун дарвозада туришимга қатъий қаршилик кўрсатишганини билмайман. Билганим шуки, олдинги чизиқда ҳам анойи эмасдим! Фақат 15 ёшга тўлганимда ҳужумчи ролидан тўлиқ қониқмаётганимни тушундим. Аввалига ўзимни кичикроқ жамоа дарвозасида синаб кўришга аҳд қилдим. Шу тариқа «Удинезе» эътиборини қозондим ва чинакам дарвозабонга айландим».
***
Иван Проведель катта футболдаги фаолиятида дарвозабон ролида 2та гол урган. Асли рус йигити дастлабки голини 2020 йилнинг февралида нишонлаганди. У ўшанда «В» серия иштирокчиси «Юве Стабия» сафида ўзини кўрсатган. Энг қизиқ томони, Иван ўша голни ҳам ўйиннинг 95-дақиқасида бош билан йўлланган зарба воситасида урганди. «Лацио» кипери гол вазиятини тез-тез ёдга олади: «Ҳа, хотирага муҳрланган ўйин. Эҳтимол, ўшанда вақтида ҳужумчи ролида шуғулланганим қўл келгандир. Жамоамиз мағлубиятга учраётгани туфайли гол жуда зарур эди. Хуллас, мағлубиятдан қочишга ҳисса қўшиш умидида рақиб жарима майдони томон талпиндим. Қарангки, жарима зарбасини амалга оширган клубдошим тўпни айнан мен томон йўллади. Аслида бундай вазиятда гол уриш жуда қийин, муҳими, омадим чопиб, тўғри ҳаракатландим. Бу - қандайдир мўъжиза! Агар шундай зарбани такрорлаш насиб этса, зўр бўларди». Мана, Проведелнинг сўнгги ибораси даҳоларга хос башорат мақомини олди. Ахир у «Атлетико»га қарши ЧЛ ўйинининг 90+5-дақиқасида гол уриб, «Лацио»ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789