АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аввалги мавсум «Насаф»да ўйнаган россиялик Иван Соловьёв янги йил арафасида «Локомотив» билан расман шартнома тузди.
Бу вақтида «Зенит»дек клубда тўп сурган ва Россия футболи умиди сифатида баҳоланган ярим ҳимоячининг бу йил Про лигада фаолият юритишини англатади. Яқинда Соловьёвни суҳбатга чорлаган Россиянинг bobsoccer.ru сайти журналистлари миллий футболимиз умумий савияси, клублар инфратузилмаси, миллий жамоамизнинг ЖЧга нега чиқолмаётгани ва ҳоказо масалаларга қизиқишди.
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ САВИЯСИ
— Ўзбекистон футболи савиясини қандай баҳолайсиз?
— Етакчи 3-4та клуб Россия Премьер-лигаси иккинчи саккизталигига тортади, эҳтимол, «жон» сақлаш учун курашарди.
— Нима, ҳатто «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ҳам юқорироққа кўтарилолмасмиди?
— Йўқ. Тўғри, ҳозирда Россия чемпионатини тушуниш қийин, фақат «Зенит» ва «Спартак» ажралиб турибди, бошқа жамоалар эса ҳар қандай «сюрприз» тақдим этиши мумкин. Бироқ шахсий фикримча, Ўзбекистон чемпионати Россияникидан анча кучсиз. Катта эҳтимол, маҳаллий лига савия бўйича ФНЛ (Россия Биринчи дивизиони) билан тенг.
— Футбол инфратузилмаси қандай ҳолатда?
— Бунга савол билан жавоб бераман: Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида ҳали ЖЧга чиқолмаган экан, инфратузилма масаласида қандай гапириш мумкин?
— Тўғри, лекин иккинчи томондан, миллий жамоада яхши футболчилар ўйнашган, ўйнашяпти: Шквирин, Қосимов, Шомуродов...
— Яна Машарипов! Дарҳақиқат, кучли ижрочилар бор, аммо футболнинг умумий даражаси, хусусан, инфратузилма ва болалар-ўсмирлар мактаблари ҳолати жиддий натижалар қайд этишга имкон бермайди. Базалар? Дейлик, шундай стадионларда ҳам ўйнадимки, муболаға билан айтганда, уларда сиқчонлар югуриб юради! Ҳа, Қаршида яхши база бор. Янги клубим - «Локомотив»даги шароитлар ҳам чакки эмас: сауна, тренажёр зали, бассейн... Умуман, Ўзбекистон футболи муаммоларини ўйинчилар ёки мураббийлардан қидириш тўғри эмас, чуқурроқ кириб бориш керак. Таъкидлашим жоиз, бу шахсий фикрим, албатта.
— Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари қандай майдонларда ўтказилади?
— Барча майдонлар табиий чимли. Ўйлашимча, 14та жамоадан атиги 6-7таси сифатли майдони билан мақтана олиши мумкин. Якунланган мавсум муаммоли майдонларга қайта чим экишди. Кўрамиз, бундан нима чиқаркин...?
— Ўйинларга кўп мухлис тушадими?
— Аввалги жамоам — «Насаф»да ташриф меъёри 5-8 минг мухлисга тенг эди. Наманганда ўйнаганимда эса, стадионга 20 минггача мухлис тушганини кўрдим.
— Тошкентдачи?
— Пойтахтда одамлар стадионга умуман талпинишмайди, уларга футбол қизиқ эмас. Водий ва Қашқадарё вилоятида қизиқиш даражаси баландроқ.
— Айтишларича, собиқ иттифоқ даврида «Пахтакор» функционерлари жамоа ўйинларини кундузги вақтга белгилаб, рақибларга максимал қийинчилик туғдиришга уринишган...
— Яна ош ҳам беришарди.
— Худди шундай. Ҳозир ўйинлар қайси вақтда бошланади?
— Кечаси соат 7-8да. Пандемия пайти эса кундузи соат 3-4да ҳам ўйнашимизга тўғри келди. Оғир. Ҳарорат 40 даража бўлганида, фақат футбол эмас, 90 дақиқа давомида бир амаллаб югуриш ҳақида ўйлайсан. Жуда иссиқ!
РОССИЯ ФУТБОЛИНИНГ ОФКга ЎТИШИ...
- Маҳаллий футбол доирасида Россиянинг ОФКга ўтиши эҳтимолини ҳам муҳокама қилишяптими?
- Тўғриси, бундай гап-сўзларни эшитганим йўқ, лекин ишончим комил, ҳамма Россия клубларини ОЧЛда кўришни истайди. Яна шуни айтишим керакки, РПЛнинг энг кучли жамоаларига ҳам бу турнирда осон бўлмайди.
- Наҳотки?
- Ҳа! Чунки лимит бошқача - «3}1». Яъни майдонга тушадиган легионерлар сони 4 нафардан ошмаслиги керак, боз устига, улардан бири ОФК таркибидаги мамлакат фуқароси бўлиши шарт (мавсум-2023|2024дан лимит «5}1» бўлади). Бундай ҳолатда «Зенит» барча хорижлик футболчилари билан нима қилади? Малком, Вендел, Клаудиньо, Барриос, Дуглас Сантос - яхши, қолганларчи? Шундай экан, бундай шароитда «Зенит» ОЧЛда фаворит бўлмасди.
- 8 нафар легионерни майдонга тушишига изн берувчи Россия лимити биланчи?
- Бундай тақдирда «Зенит» ОЧЛда ғалаба қозонарди, ҳатто зўриқмасдан.
— Ўзбекистон миллий жамоаси билан 0:0 ҳисобидаги дуранг Россия термаси мухлисларини анча ранжитди...
— Ўша ўйинни кўрдим. Назаримда, футболчилар тожикистонликларни ҳам, ўзбекистонликларни ҳам менсимасдан ўйнашди, осонгина ғалабани ўйлашди. Оддий айтганда, Россия термаси футболчиларида кайфият тўғри эмасди. Таққослаш учун жамоаларнинг расмий ўйинини кўришни истардим. Ҳозирги 0:0 эса ҳеч нимани англатмайди.
- Профессионал футболчи сифатидаги хулосангиз: Россиянинг УЕФАдан воз кечиб, Осиёга юзланиши тўғрими?
— Йўқ, бу Россия футболи учун ортга ташланадиган қадам ҳисобланади. Ҳа, терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқар, лекин бу ҳам факт эмас. Чунончи, Осиёда кучли жамоалар етарли: Жанубий Корея, Япония, Эрон, Саудия Арабистони. Клублар учун эса ОЧЛ - бу чоҳ.
АФСУСЛАШНИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ
— Энди ўзингиз ҳақида гаплашсак. Футболчилик тақдирингиз ривожидан розимисиз?
— Ҳа, менда ҳаммаси яхши. 4 йилдан буён Ўзбекистонда ўйнаяпман, ҳаммаси қаноатлантиряпти. Яна бир йил ўйнасам, Ўзбекистон паспортини оламан ва хурсандчилик билан маҳаллий футбол фуқаролигини қабул қиламан.
— Нимадандир афсусланмайсизми?
— Йўқ, ҳаётда афсусланиш мумкин эмас. Ўз йўлимни мустақил танладим, мени Ўзбекистон вариантига ҳеч ким мажбурлагани йўқ. Бор гап шу.
- «Динамо»дан «Зенит»га ўтишни футболдаги тақдирингизни белгилаб берган нуқта сифатида баҳолаш мумкинми?
- Ҳа.
- Агар тасмани орқага айлантириш имкони бўлганида, ўша 2013 йили қандай йўл тутардингиз?
- Вақтни орқага айлантириш имконсиз...
- Шундай, лекин фараз қилайлик...
- Яна шундай йўлдан юрардим, ўтмишда нима айб? Эҳтимол, агент ниманидир келишолмагандир, лекин бор ҳақиқатни энди ҳеч қачон билолмасам керак. Такрорлайман, ҳаттоки, ишлар шундай тус олишини билганимда ҳам, «Зенит» сафига қўшилардим, барибир.
- «Динамо»дан ўтишингиз билан шуғулланган Денис Лахтер билан алоқани сақлаб қолганмисиз?
- Йўқ.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789