Кадрининг аризаси қондирилмади

Кадрининг аризаси қондирилмади

Тунис терма жамоаси бош мураббийи Жалел Кадри ўз лавозимида қолади, деб хабар беради L'Equipe.

Миллий терма жамоа Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022да гуруҳдан чиқа олмади, шундан сўнг Кадри истеъфога чиқиш истагини билдирди. Бироқ унинг аризаси қабул қилинмади ва у жамоа билан ишлашда давом этадиган бўлди. 51 ёшли мутахассис 12 ойлик янги шартнома имзолади. Кадри 2022 йилнинг 30 январида Тунис терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Бунгача у терма жамоа мураббийлар штабида ишлаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.