Роналду «Ал-Наср»га ўтди, барибир

Роналду «Ал-Наср»га ўтди, барибир

«Ал-Наср» Криштиану Роналду трансферини эълон қилди.

37 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони клуби билан 2025 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолади. Португалиялик футболчининг йиллик маоши - тижорат ва элчилик хизматлари билан 200 млн. евро. Криштиану ушбу трансфер билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. 37 ёшли португалиялик янги клубида йилига 100 миллион евро олади. Қолган 100 миллион еврони футболчи тижорат ҳуқуқларини амалга ошириш учун олади. Роналду Саудия Арабистони элчиси сифатида 2030 йилги жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилади. Эслатиб ўтамиз, «Ал-Наср»да Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўйнайди. Маълумот ўрнида, Роналду ЖЧ-2022 старти арафасида «МЮ» билан амалдаги келишувини бекор қилиб, эркин агентга айланганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.