Калафьори «канонир»га айланадими?

Калафьори «канонир»га айланадими?

«Болонья» билан ажойиб мавсум ўтказган ва «Евро-2024»да Италиянинг муҳим футболчилари қаторида бўлган Риккардо Калафьори АПЛга кўчиб ўтмоқда.

Фабрицио Романо «Арсенал» ва «Челси» ҳимоячига қизиқиш билдираётгани борасида хабар берганди. Маълум бўлишича, «канонирлар» ушбу трансфер устида жиддий ишламоқда. Клуб мазкур харид учун 50 миллион евро сарфлашни мақсад қилган, лекин ҳали расмий таклиф билан чиққанича йўқ. Бошқа бир инсайдер Ди Марцио эса томонлар келишувга эришишга жуда ҳам яқин турганини айтмоқда. Шунингдек, Sports Zone нашри «Арсенал» Калафьорини кўндирди, дея хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Риккардонинг «Transfermarkt»даги нархи 30 миллион еврога тенг.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.