Камерун ва Коста-Рика термалари Ўзбекистонга қаршитаркибиниэълонқилишди 

Камерун ва Коста-Рика термалари Ўзбекистонга қаршитаркибиниэълонқилишди 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон – Камерун учрашуви 23 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Гоянг шаҳрида ўтказилади. 4 кун ўтиб, вакилларимиз Коста-Рика билан, Камерун эса Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқади.

Чунончи, Камерун миллий жамоаси бош мураббийи Ригобер Сонг Жанубий Кореяда ўтадиган йиғин доирасидаги Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди. Рўйхатдан 26 нафар футболчи жой олган
kamer1.jpg

Таркибдан «Интер» дарвозабони Андре Онана, «Лион»дан ҳужумчи Карл Токо Экамби ва «Брентфорд» форварди  Бриан Мбемо  ҳам ўрин олган
Қайд этиш жоизЎзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик баҳслари Камерун учун ЖЧ-2022нинг гуруҳ ўйинлари олдидан сўнгги синов учрашувлари бўладиУшбу учрашувлардан кейин бош мураббий Ригобер Сонг Қатарга йўл оладиган якуний таркибни эълон қилиши кутилмоқда.

***
Коста-Рика миллий жамоаси бош мураббийи Луис Фернандо Суарес ҳам  Ж. Кореяда ўтадиган йиғин  доирасидаги Жанубий Корея ва Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилдиМазкур рўйхатдан ҳам  26 нафар қуйидаги футболчи жой олган. 
kostarika1.jpg

«ПСЖ» дарвозабони Кейлор Навас Осиёдаги йиғинда иштирок этмайдиган бўлди. Жамоанинг тажрибали етакчилари Брайан Руис ва Жоэль Кэмпбелл эса таркибдан ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистонга қарши ўртоқлик баҳслари Коста-Рика учун ЖЧ-2022нинг гуруҳ ўйинлари олдидан сўнгги синов учрашувлари бўлади. Ушбу учрашувлардан кейин Коста-Риканинг Қатарга йўл оладиган якуний таркибни эълон қилинади. 

Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин Коста-Рика шу билан 24 ноябрь куни ЖЧ-2022 1-тури доирасида Испанияга қарши майдонга тушади.
 Маълумот учун, Ўзбекистон – Коста-Рика учрашуви 27 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида ўтказилади. 23 сентябрда эса Сречко Катанец шогирдлари Камерунга қарши, Коста-Рика эса Жанубий Корея билан ўйнайди.
kostarika.jpg