Кампуш вазифасини бажаролмади

Кампуш вазифасини бажаролмади

Агар Килиан Мбаппе ёзда жамоани тарк этадиган бўлса, «ПСЖ»нинг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш ишдан олинади.

Sport.es сайтининг маълум қилишича, Кампушнинг клубга таклиф этилишига асосий сабаблардан бири Мбаппе ва унинг атрофидагилар билан муносабати мустаҳкам экани бўлган. Унинг клубдаги асосий вазифаси Килианни «ПСЖ» билан шартномани узайтиришга кўндириш этиб белгиланган. 25 ёшли форвард клубнинг янги шартнома бўйича бир неча таклифини қабул қилгани йўқ. Агар Мбаппе ёзда клубдан кетадиган бўлса, раҳбарияти лойиҳани қайта шакллантиради. Бу жараёнда Луиш Кампуш клубга керак бўлмай қолади. Европанинг аксарият манбалари Килиан Мбаппе «Реал» билан узоқ муддатли шартнома бўйича келишувга эришиб бўлганини ёзишмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.