“Олтин тўпни Винисиусга берган бўлардим. Аммо овоз берадиган мутахассислар кўп. Мен учун Винисиус Родрига қараганда қизиқроқ футболчи. Ҳа, бу сўнгги йиллардаги энг кутилмаган ғолиб деб айтмаган бўлардим. Олдин ҳам кутилмаган ҳодисалар кўп бўлганди – масалан, Модрич. Биласизми, ҳар доим кутилмаган ҳодисалар бўлади, лекин сиз ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз.
Нихоят Месси ва Роналдунинг гегемонлиги тугади - бу ҳам яхши. Ҳамма уларга аллақачон ўрганиб қолган, лекин давр ўзгармоқда. Бошқа футболчилар “Олтин тўп”ни олишса, бу футбол учун катта плюс”, деди Канчелскис.