Карраско расман «Ал-Шабаб»да!

Карраско расман «Ал-Шабаб»да!

Қанот ҳужумчиси Янник Карраско фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Саудия клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Мадриднинг «Атлетико» клубида ўйнаётган 30 ёшли футболчи «Ал-Шабаб» билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Николо Скиранинг хабар беришича, трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил қилган. Янник Карраско 2020 йилда Хитойнинг «Далиан Про» жамоасидан «матрасчилар» жамоасига қайтган эди. Бельгиялик футболчининг Мадрид клуби билан тузган меҳнат шартномаси келаси йилнинг ўрталарида якунига етар эди. Карраско жорий мавсумда Ла Лигада 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.