Катанец МТЖ таркибини эълон қилди: Шомуродов ва Алиқулов "қайтишди"

Катанец МТЖ таркибини эълон қилди: Шомуродов ва Алиқулов "қайтишди"

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралаши доирасида Гонгконгга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди.

Жароҳат сабаб Осиё Кубогида ёрдам бера олмаган футболчилар — Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов таркибга қайтишди. Бир сўз билан айтганда, мазкур ЎМЙга 23 нафар футболчи жалб этилган, улардан 13 нафари легионерлар. 
Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилганлар:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Умар Эшмуродов ("Селангор", Малайзия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан", БАА), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Акром Комилов (ОКМК), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия), Одилжон Ҳамробеков ("Навбаҳор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА), Отабек Шукуров ("Қайсериспор", Туркия)
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Хорфаккан", БАА).
Ўзбекистон Гонгконгга қарши 21 март куни сафарда, 26 март куни уйда ўйнайди. 
«Оқ бўрилар» турнир жадвалида 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Эронда ҳам шунча очко бор, аммо тўплар нисбатига кўра форслар пешқадам. Туркманистон ва Гонгконгда 1 тадан очко мавжуд.