АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Сизга яхши маълумки, бугун ОК-2023, В гуруҳи, 2-турига дахлдор Ўзбекистон-Ҳиндистон ўйинидан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда миллий жамоамиз устози Сречко Катанец ҳамда жамоа вице-сардори Отабек Шукуров қатнашишди.
Сречко Катанец: — Эртанги баҳс жуда мураккаб бўлади ва биз бунга тайёрмиз. Ҳиндистонга қарши учрашув умуман бошқача руҳда ўтади. Рақибимиз яхши шаклланган ва агрессив жамоа, бироқ бизнинг футболчилар ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишади, деб ўйлайман. Эртанги учрашувда 90 дақиқа давомида эътиборли бўлишимиз керак. Рақиб жамоанинг мухлислари кўпроқ бўлиши мумкин. Бунинг ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Ҳожиакбар Алижонов жароҳати сабабли ўйнай олмайди.
Эронга қарши учрашувдаги муваффаққиятимиз футболчиларнинг ўйинга муносабати билан боғлиқ эди. Ҳатто 10 нафар ҳимоячи майдонда ҳаракат қилган тақдирда ҳам, агар уларда хоҳиш бўлмаса, бундан наф йўқ. Сурия билан ўйинга келсак, рақиб мураббийи икки нафар ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ўзгаришга қўл урмадим. Ушбу баҳс ортда қолди, ҳозир гапиргандан фойда йўқ.
Отабек Шукуров: — Гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувга тайёрмиз. Биринчи баҳсда дуранг натижа қайд этдик, бироқ мағлуб бўлмадик, тўғри, ғалаба учун майдонга чиқдик, аммоқ дастлабки учрашув босими ҳам бизга та’сир ўтказди. Гуруҳ босқичидан муваффаққиятли ўтиб, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Ҳиндистонни ўрганишда давом этяпмиз, жуда кучли жамоа, биринчи учрашувда дарвозабон хатосигача жуда тартибли ўйин кўрсатишди, Улар муносиб рақиб ва имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, яхши натижа қайд этамиз.
Футболчи сифатида айтишим мумкинки, терма жамоа либосидаги ҳар бир учрашув жуда муҳим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз, барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр.
***
Айтганча, Ҳиндистонга қарши учрашувда оқ либосда ҳаракат қилади…Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-январ куни Осиё кубогининг 2-турида Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам хитойлик Фу Минг, унга қанотларда ҳамюртлари Жоу Фей ва Жанг Ченг ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса иорданиялик Адҳам Маҳадмеҳ ишлайди.
Учрашув эртага соат 19:30 да “Аҳмад бин Али” стадионида старт олади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789