Бразилиялик футболчи дастлабки бешта учрашувда атиги битта тўп киритди. «Қироллик клуби» мутасаддилари ҳужумчининг жисмоний тайёргарлиги маромида эмаслигини ёзда Саудия Арабистонидан бўлган таклифлар туфайли юзага келганини иддао қилишмоқда. Таъкидланишича, Саудия Арабистонидан Винисиусга ҳар мавсум учун 350 миллион евро маош таклиф қилингани ўйинчининг хаёлини бузган. Ўшандан бери у «Реал»да диққатини жамлай олмаяпти. AS нашрига кўра, «қироллик клуби» Винисиуснинг самарадорлиги тушиб кетгани ва майдонда аввалги иштиёқ билан ўйнамаётганидан хавотирда.