АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Англияда Маркуснинг ғашига тегишни хуш кўришади.
Гоҳ онасига ўта қимматбаҳо уйни совға қилганини кўра олмаганлар, гоҳ пандемия даврида ночорларга ёрдам беришни лозим топмаган давлат арбобларини танқид қилгани учун Рэшфордни таъқиб қила бошлаган айрим фанатлар... Ҳатто унинг ўйини ҳам яқингача кўпчиликнинг тилини қичитиб келаётганди. Энди Маркус голлардан коллекция ярата бошлагач, футболга оид нохушликлар камайди. Энди ғанимлар Рэшфордни кўчирмачи, гол нишонлаш ишоралари «ўғриси» сифатида айблайдиганлар пайдо бўлди. Эрик Тен Хаг шогирдининг голдан кейин бармоғида чаккасини кўрсатишини қуйидагича изоҳлаганди: «Нима қилаётганимни назорат қиляпман».
«Вулверхэмптон» ўйинчиси Невеш бу ишорадан фойдаланишга изн сўради, Жошуа Киммих эса анчадан бери ўз голларини шу тарзда нишонлаб келмоқда. Германиялик мухлислар немис бу усулни Маркусдан олган, деган фикрда эдилар. Рэшфорднинг ўзи Тчуамени ЖЧда Англия терма жамоаси дарвозасига урган голини шу усулда байрам қилганига гувоҳ бўлганди. Орельен ўз навбатида болаликдаги «кумири», «Лион»нинг собиқ ҳужумчиси Лисандро Лопесни ёдга олди, «Арсенал» ишқибозлари бир пайтлар буюк Лорд Бендтнер шу усулдан фойдаланганлигини эътироф этишди. Шунингдек, бу усулни британиялик актёр ҳам намойиш этган бўлсада, айнан Маркус унга иккинчи ҳаётни туҳфа этди.
Роналду пичингга жавоб қайтарди
Саудия Арабистонида Криштиануни доимо Мессига қиёслайдилар. Лекин болакайларнинг аксарияти голларини сакраш ва «Си-и-и-и-у» дея қичқирган ҳолда нишонлашади. Айнан Роналду ишорасидек. Авваллари португалиялик тўпурар «Ҳа» иборасини испан тилида айтарди. Энди янги ишора пайдо бўлди. «МЮ»даги жамоадошлари тавсияси билан қўлларини кўксига қўйишга одатланди. Олимлар Роналдунинг тикланиб олишига ёрдам беришмоқда. У билан ишлаётган мутахассис ҳар суткада икки маҳал - кундузи 1,5 соат, тунда 6 соат ухлашни маслаҳат берди. Криштиану эса «МЮ»даги жамоадошларига кўпинча чалқанча ётган ва қўлларини чалиштирган ҳолда уйғониши ҳақида гапирганди. Шундан кейин «МЮ»да «мурда» хусусида ҳазил-мутойибалар пайдо бўлганди.
Педри ёрқин келажакни кўзламоқда
Кўпчилик футболчилар вақтларини приставкалар қаршисида ўтказадилар. Антуан Гризманн ўз голларини севимли ўйинидаги услубда нишонлаганига гувоҳ бўлганмиз. Лекин «Тик-Ток» авлодининг ёшлари орасида ерга яқинроқ юрадиганлари ҳам йўқ эмас. Педри ўз голларидан бирини сочсиз бошини кўрсатиш билан нишонлади. Футболчи шу тариқа сочлари барвақт тўкила бошлаган амакиваччаси Абрахамни эслатиб ўтганди. Шунингдек, ҳозирда жуда машҳур бўлиб кетган услуби «бинокль» ҳам бор. «Барселона» ўйинчисининг мазкур усулини азалий рақиб, яъни, «Реал» мухлислари ўзига хос тарзда баҳолашди: гўёки, Педрининг наздида, «Реал» турнир жадвалида «Барса»дан шу қадар ортда қолиб кетганки, уни биноклсиз илғаб олишнинг иложи йўқ. Бироқ бу - ашаддий рақиб фанатларининг тахминлари. Аслида, ишоранинг мазмуни ўта жўн: Педри голларни отаси Фернандога бағишламоқда. Сеньор Гонсалес - кўзойнак билан юрадиган оқсоч отахон. Футболчи айнан кўзойнакка ишора қилган бўлсада, бошқа касбдошларига бу усул ёқиб қолди.
Ўзгаларга илҳом улашган Холанд
Ўта қисқа вақт ичида машҳурликка эришган сермаҳсул снайпер тез орада янада юксакроқ чўққини забт этса, ажабланмаймиз. Айниқса, «Манчестер Сити» билан ЕЧЛда ғолиб чиқса. Учрашувлардан бирида хет-трикка эришган Холандни захирага олган Гвардиола ҳазиллашиб шундай деганди: «Шу кетишда Эрлинг Мессининг рекордини йиқитишидан хавотирдаман». Мавжуд салоҳияти билан норвегиялик мерган аргентиналик фахрий касбдошининг оёғи етмаган чўққига кўтарила олади. Ҳозирча, у ўз оёқларидан фақат урган голларини нишонлашда фойдаланмоқда. Холанд стресс ҳолатлардан нафратланади, асабийлашмасликка интилади. Лекин баъзан нохуш вазиятларга дуч келади. Бир пайтлар «ПСЖ» «Боруссия Дортмунд»ни ЕЧЛдан чиқариб юборган ўйиндан кейин парижлик футболчилар норвегиялик ёш иқтидорни калака қилганликларини унутганимиз йўқ. Қани озгина сабр қилайликчи, ғолибликка ким аввалроқ эришаркин. Холанднинг голдан кейинги оёқ чалиштириши бошқа футболчиларда ҳозирча, кўринмади. Лекин америкача футбол ўйинчиси Лазарда айнан шу усулни қўллайди.
Мбаппе ва Сака афсонани шарафлашди
Килиан ўз голларини Анри усулида байрам қилади, Сака ҳам афсонани шарафлашни хуш кўради - бурчак байроқчаси томон чопади. Ваҳоланки, Тьеррининг қизиқарлироқ ўзгача ишоралари кўп. Ўзининг машҳур қўл қовуштириш усулини эса, Килиан укаси Итандан қарзга олган. У ҳам «ПСЖ» аъзоси, болалик пайтида футбол симуляторидаги ўйинда ғалабаларини шу тарзда нишонларди.
Голларга ўзига хос тарзда реакция билдириш ўз тарихига ва кўпинча қандайдир маънога эга. Масалан, Луи ван Гал ўз вақтида Вегхорстни ЖЧда аргентиналикларга қарши «қайраганди». Нидерландия дарвозасини ишғол этган Месси бунга жавобан қачонлардир Рикельме Луи билан келиша олмай қолганини эслади ва голни қулоқларини кафти билан беркитиб нишонлаганди. Яъни, ўзини даҳшатли шовқиндан ҳимоя қилганди. Учрашув тугагач, Мессининг даҳшатли шовқини бутун дунёни забт этди. Аргентина терма жамоаси футболчилари айнан сардор юзидаги қатъиятдан кейин ғалабага амин бўлганликларини айтишганди. Бебетонинг алласи, Зюбанинг салюти каби ишоралар тобора оммалашиб бормоқда. Хурсандчиликни ўзига хос тарзда намойиш этиш - футбол шоусининг бир қисми. Ҳар бир футболчи уни ўзича ижро этади.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789