Футболчилар Жудни танлашди
Жуд Беллингэм футболчилар талқинига кўра Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Football Italia хабарига кўра, «Челси» 2023 йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейнни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.
«Челси» раҳбарияти англиялик 29 ёшли тўпурар учун Ромелу Лукаку ва трансфер пули тўлашга тайёр. «Интер»га бир йиллик ижарага берилган бельгиялик 29 ёшли ҳужумчи Англияга қайтиб, Антонио Конте қўл остида тўп суришга қарши эмас. «Челси» бош мураббийи Грэм Поттер эса Кейн билан бирга ишлашни истамоқда. «Тоттенхэм» шартномаси 2024 йилда якунига етадиган Харрини бир мавсумдан сўнг текинга қўйиб юбормаслик учун бу таклифни кўриб чиқиши мумкин. Маълумот учун, Ромелу 2021 йил 113 миллион евро эвазига «Интер»дан «Челси»га ўтган эди. Тухель қўл остида ўйин амалиётисиз қолгач, миланликлар томонидан ижарага олинди.
Sky Sports хабарига кўра эса Харри Кейнни «Бавария» ҳам ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсад қилиб олди. Ўтган ёзда «Бавария» англиялик ҳужумчининг вакиллари билан боғланган. Шу билан бирга, Кейннинг ўзи ҳам Мюнхен клубига ўтишга қарши эмас. Катта эҳтимол билан «Бавария» раҳбарияти ҳужумчи учун катта миқдорда, яъни 100 миллион еврога яқин пул тўлаши керак бўлади. 29 ёшли Кейн «Тоттенхэм» тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи жорий мавсумда АПЛнинг 7 ўйинида 6та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Кейн ва «Тоттенхэм» ўртасидаги келишув 2024 йилда якунига етади.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Жуд Беллингэм футболчилар талқинига кўра Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Қизилқум" сафидаги ўйинлари билан эътиборга тушган легионерлар Акаки Шулая ва Элгужа Лобжанидзенинг Навоий клуби билан тузган шартномаси бир ойдан сўнг, якунига етади.
Хабарингиз бор, кеча Дубайда Элит ЧЛ 5-тури доирасида "Пахтакор"имиз Эроннинг "Истиқлоли"га қарши майдонга тушди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789