АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ливерпуль» аввалги чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси жорий мавсум Эредивизионда ўта ёрқин старт олган ва Қатар мундиалида ҳам ўзини ҳар томонлама кўрсатган нидерландиялик Коди Гапко трансферини эълон қилди.
Кўп қиррали 23 ёшли ҳужумчи «қизиллар» сафида 18-рақам остида ўйнайдиган бўлди (бу рақам вақтида унинг ватандоши Дирк Куйтга тегишли эди). ПСВ клубида кўзга ташланган ҳужумчи келишувга имзо чеккач, дарҳол «Ливерпуль» расмий сайти журналистларига «тутилди».
- Коди, жамоага хуш келибсан! Ҳиссиётлар қандай?
- Катта раҳмат. Ўзимни яхши ҳис қиляпман, бу ерда эканлигимдан бағоят хурсандман. Ушбу қойилмақом клубда машғулот бошлаш ва дебют қилишни интиқлик билан кутаман, албатта.
- Сўнгги кунлар қандай ўтди?
- Тўғриси, анча қийналдим. Зеро, ҳаммаси жуда тез ривожланди, боз устига, Рождество арафасида... Байрамни оилам даврасида нишонлашим керак эди, лекин келишув жараёни тезлашди ва зудлик билан Англия томон учишимга тўғри келди. Муҳими, хурсандман, қолаверса, яқинларим ўзимни хотиржам тутишимда катта ёрдам беришди! Бу жуда ёқимли.
- Душанба куни, яъни «Ливерпул»га ўтишинг ҳақида хабарлар тарқалган пайт телефонинг жиринглашдан тўхтамаган бўлса керак...
- Ҳа! Барча дўстларим қўнғироқ қилишди, хабар ёзишди, маълумот тўғри-нотўғрилигига қизиқишди. Ўз ўрнида менга омад тилаган, шу мазмунда SMS-хабар жўнатган ҳамма-ҳаммадан миннатдорман. Очиғи, бундай эътибор одамни тўлқинлантириб юборар экан.
- Нима учун айнан «Ливерпуль»? Энг тўғри клубни танлаганингга ишончинг комилми? Буни қандай изоҳлайсан?
- Ўйлайманки, бу ерда жамоа мухлисларига янада ажойиб лаҳзалар тақдим этиш, нималарга қодирлигимни кўрсатиш имкониятига эга бўламан. Шу нуқтаи назардан олсак, «Ливерпуль» - мен учун ажойиб клуб. Энг асосийси, бу ерда ўсиш имконияти катта. Зеро, таркибда ажойиб футболчилар кўп, улардан янги жиҳатларни ўрганиш мумкин.
- Қадрдон уйингдан чиқиб кетишда иккиланмадингми?
- Йўқ, лекин озгина қийин кечди, барибир. Уйда бўлган вақт атрофимдаги воқеалар моҳияти ва ҳаммаси қандай тугашини тўлиқ англамагандим. Мана, ҳозир шу ердаман - барчаси яхши хотима топди. Энди келажакда нималар кутаётганини кутиш қолди.
- Виржиль ван Дейк билан гаплашдингми? У нима деди?
- Биз клуб менежери хонасида кўришдик, бироз гаплашдик. Лекин охирги кунлар телефон орқали тез-тез алоқага чиқиб турдик. Виржиль жумладан, «Ливерпуль» чиндан ҳам, катта клуб эканлиги, бу ерда оилавий муҳит ҳукмронлигини таъкидлади. Яъни энг тўғри қадамни ташлаш арафасида турганимни айтиб, бу жамоада энг кучли футболчилар қаторига қўшилишимга ишонч билдирди. Мен учун айниқса, муҳит муҳим, чунки ҳақиқий оилавий аҳилликка мойилман. Умуман, Виржиль фақат ижобий ҳолатлар ҳақида гапирди. Энди у билан битта клубда ўйнашдан хурсандман, менга қайсидир масалаларда ёрдам бера олишидан умидворман, албатта.
- Юрген Клопп-чи?
- Шундай мураббий қўл остида ишлаш имкони юзага келгани - омадим чопгани. Уни асосан телевизор орқали кўрган, жамоасини қандай ўйнатиши ва хакартери кучли инсон эканлиги ҳақида кўп ўқиганман. Мана, энди бирга ишлаш онларини орзиқиб кутяпман.
- Янги клубдошлар, айниқса, ҳужум чизиғи вакиллари ҳақида нима дея оласан? Масалан, Муҳаммад Салоҳ бор...
- Айтганимдек, улардан кўп нарса ўрганишим мумкин. Асосий вазифам - кимлигимни кўрсатиш ва жамоага ёрдам бериш учун қўлдан келганича ҳаракат қилиш. Салоҳ - фантастик ҳужумчи, албатта. Қандай ишлашини бевосита кузатишнинг ўзи катта фойда беришига аминман. Шундай ижрочилар даврасида ўз ўйинимни яхшилашим мумкинлигига тўлиқ ишонаман. Табиийки, имкон қадар кўпроқ ғалаба қозонишни истайман.
- Ўйин услубингни қандай тавсифлардинг?
- Жаҳон чемпионатида чалғитувчи «тўққизлик»ка яқин позицияда ўйнадим. Тўпни олдинга силжитиш учун мувозанат ва бўш ҳудуд топишга ҳаракат қиламан. Шунингдек, олдинга интиладиган, гол уриш учун вазиятлар яратишга уринадиган футболчиман. Менимча, дриблинг, узатма бериш ва зарба йўллаш салоҳиятим чакки эмас. Умид қиламанки, янги жамоада ҳам энг яхши сифатларимни ишга сола оламан.
- Расмий ўйинда «Энфилд» майдонига қадам ташлашни қандай тасаввур қиляпсан?
- Бу стадион ва уни ўраб оладиган муҳит ҳақида кўп ҳикоялар эшитганман. Тўғриси, ҳозир сабрим чидамаяпти, шунчаки. Мақсадим улкан - жамоа билан имкон қадар кўпроқ совринлар ютиш, нимага қодирлигимни кенг даражада кўрсатиш. Ҳар мавсум ўйинимни ривожлантириб, энг юқори савияга кўтарилишни истайман.
- «Ливерпуль» фанатларига нима дейсан?
- Аввало, бундай самимий қабул учун раҳмат. Барча мухлислар билан стадионда учрашиш онларини сабрсиз кутаман. Кўришгунча...
«Ливерпуль» ва нидерландиялик 23 ёшли ҳужумчи ўртасидаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланди. Трансфер суммаси - 42 млн. евро. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 57 млн. еврога етиши мумкин. Маълумот учун, Гакпо жорий мавсум клуб миқёсидаги 20та ўйинда 13та гол ва 17та ассист қайд этди. Годи шунингдек, ЖЧ-2022да Нидерландия миллий жамоасининг 5та ўйинида 3та голга муаллифлик қилди. У мундиалда «лоларанглар» учун қаторасига 3та ўйинда гол урган тарихдаги атиги 4-футболчидир.
МУҲАММАДХОН тайрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789