Коло-Муани учун 120 миллион!...

Коло-Муани учун 120 миллион!...

«Манчестер Юнайтед» «Айнтрахт» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани учун 120 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

Bild нашрининг хабарига кўра, немис клуби ҳужумчининг трансфери бўйича ҳозирча расмий таклиф олмаган. Аввалроқ, 24 ёшли франциялик футболчига «МЮ»дан ташқари «ПСЖ», «Бавария» ва «Ливерпуль» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Коло-Муани жорий мавсумда «Айнтрахт» сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.