АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Вест Хэм Юнайтед»нинг янги ўйинчиси Константинос Мавропанос учун Премьер-лига футболининг таъми иккинчи марта ширинроқ бўлиши аниқ.
Дастлаб Греция терма жамоаси ўйинчиси 20 ёшида, 2018 йилнинг январида Англияга кўчиб ўтганди. Ва 3 ойдан сўнг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда дебют қилгани билан ижобий таассурот қолдирганди, аммо «Нюрнберг» ижарага берилишидан олдин 2 йил ичида «канонирлар» учун атиги 8 ўйин ўтказди. У ерда ва кейинчалик «Штутгарт»да Мавропанос ўйинчи ва шахс сифатида Бундеслиганинг энг ишончли марказий ҳимоячиларидан бирига айланди. Афиналик футболчи нафақат ҳимояда, балки аниқ паслари билан самарали ҳужумларни амалга оширишга ва узоқ масофадан бериладиган кучли зарбалари ёрдамида ажойиб голларни уришга қодир техника соҳибидир. Оиласи, дўстлари ва жамоадошлари орасида «Динос» номи билан танилган 25 ёшли футболчи энди Евро-2024 учун саралашида курашаётган термасининг доимий ўйинчиси бўлиб, Лондонга қайтди ва турнир давомида ўз фазилатларини намойиш этишга тайёр.
- «Вест Хэм Юнайтед»га хуш келибсиз, Динос! Илк таассуротлар қандай?
- Ҳозир бу ерда турганимдан ва «Вест Хэм Юнайтед» билан АПЛга қайтганимдан жуда хурсандман.
- «Челси» билан дербини кузатдингиз. Янги жамоангиз ўйини ва атмосфера ҳақида қандай фикрдасиз?
- Атмосфера ажойиб эди, мухлисларга гап йўқ ва натижа жамоа учун жуда яхши бўлди. У ерда бўлиш жуда ажойиб эди ва мен буни бошдан кечириш учун майдонга чиқишни сабрсизлик билан кутяпман. Бу ўйинни биринчи ўйиним сифатида кўриш бахтига муяссар бўлдим ва бу катта ғалаба эди, шунинг учун майдонга чиқишни интиқлик билан кутаман.
- 18 ёшингизда уйингизни тарк этиб, Янинага - «ПАС» сафига бориб қўшилдингиз. Буни фаолиятингиз учун катта қурбонлик сифатида кўрасизми?
- Ҳа, лекин орзу сари юриш қилганда, сизда танлов имкони йўқ, деб ўйлайман. Мен севган ишимни қиламан ва шунинг учун ҳам шундай қилдим. Аввалига «ПАС»га ўтдим ва у ерда профессионал бўлишдан, ривожланишни бошлашдан ва ҳозирги даражамга эришиш учун ўсишга эришганимдан жуда хурсанд бўлдим.
- Болалигингизда майдонда кимга ўхшашга уринардингиз?
- Мен ҳеч кимга ўхшашликка ҳаракат қилмадим, лекин ўша пайтда менга Паоло Мальдини ўйинлари ёқарди. Замонавий футболда эса Серхио Рамос ҳаракатларидан ҳайратга тушаман, лекин шундай бўлсада, ҳар доим майдонда ўзим бўлишга ҳаракат қилардим.
- Сиз Штутгартдан келдингиз ва ўйин услубингиз билан таниш бўлмаганлар учун ўзингизни қандай таърифлаган бўлардингиз?
- Айтишим мумкинки, мен жамоавий ўйинчиман, шунинг учун жамоага тўғридан-тўғри ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва ҳар доим ҳимояни ўйлайман, чунки мен ҳимоячиман!
- Бундеслиганинг ўтган мавсумида тўпни олиб қўйиш бўйича етакчилик қилдингиз. Рақиб пасларини нишонга етиб бормасдан тутиб олиш қобилиятингизнинг сири нимада? Кутишми, жойлашишми ёки истак?
- Шунчаки жамоа учун яхши ишлашга ҳаракат қилдим, чунки унинг фалсафаси ҳамма нарсада фарқ қилади, шунинг учун биринчи навбатда дарвозамизни ҳимоя қилиш учун қўлимдан келганини қилишга ҳаракат қиламан, кейин ҳужумда бирор нарса қила олсак, яхши бўларди.
- Сиз ҳимоячисиз, лекин Бундеслига томонидан ҳавола этилган «Мавропаноснинг голлари ва маҳорати» видеосини кўрдик ва «Штутгарт» сафида урган голларингиз ақл бовар қилмас эди!
- Ҳа, бир нечта чиройли голлар урдим, буни айта оламан! Аммо менинг асосий вазифам дарвозамизни ҳимоя қилишдир.
- Бўйингиз бош билан голлар уришга имкон беради. Шундай экан, ажойиб ассист Жеймс Уорд-Проуз билан ўйнашни қанчалик кутяпсиз?
- Энг муҳими, у ажойиб ўйинчи. Майдондаги хотиржамлигига эса шунчаки ақл бовар қилмайди. У билан биргаликда комбинациялар амалга оширишни интиқлик билан кутаман.
- Англияга уч ярим йилдан сўнг қайтдингиз. Айтингчи, бу вақт орасида сиз учун ўйинчи ва инсон сифатида нима ўзгарди?
- Мен жуда кўп босқичларни босиб ўтдим ва Германияга саёҳат қилишим керак эди: бу мен ва фаолиятим учун жуда фойдали бўлди, чунки футболчи сифатида ўсишимга, кўпроқ ишончга эга бўлишимга ва яхшиланишимга ёрдам берди, шунинг учун у ерда бўлиш жуда яхши эди. «Штутгарт»да ўз устимни кўп ишладим. Мен у ерда жуда кўп ўйинлар ўтказдим, катта ишончга эга бўлдим ва яна бу ҳаракатга тайёрман.
- Бу вақт ичида Премьер-лига даражаси кўтарилганми?
- Ҳар доим юқори даражада эди. Менимча, бу дунёдаги энг яхши лига ва бошқа таърифга ҳожат йўқ.
- Греция Евро-2004ни ютганига 20 йил бўлди, бу жуда машҳур ютуқ. Ўшанда сиз 6 ёшда бўлгансиз, буни эслайсизми? Ва бу Грециянинг ёш футболчиларига катта таъсир кўрсатдими?
- Португалияга қарши финалдаги гол (Ангелос Харистеас гол урган)дан кейин кўчалардаги байрамни яхши эслайман. Ҳамма кўчада эди ва худди фильмлардаги каби байрам қилишди! Ўшандан бери кўплаб яхши савиядаги юнон футболчилари бутун дунё бўйлаб тарқалди ва бу ёш йигитларга спорт билан шуғулланиш, унга иштиёқ бериш учун катта туртки берди.
- Янги Umbro 2023|24 либослари фотосессиясида қатнашдингиз. Хўш, қайси бири ёқди?
- Уларнинг барчаси ёқди, лекин оқ ранглиси (сафар ўйини либоси) менга чиройлироқ кўринди!
- «Қизил-кўк рангли армия»га йўллайдиган хабарингиз борми?
- Стадион майдонида ўйнаш ва сизга бахт бериш учун боримни бераман.
Манба: whufc.com,
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789