Конте "Наполи"нинг "Аталанта"дан учралган мағлубияти ҳақида фикр билдирди

Конте "Наполи"нинг "Аталанта"дан учралган мағлубияти ҳақида фикр билдирди

"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг А Сериянинг 11-турида "Аталанта"дан 0:3 ҳисобида учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

 «Тўғрисини айтсам, жамоа яхши ўйнади, деб ўйлайман. Албатта, ўйин тақдири ҳал бўлган баъзи лаҳзаларда биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди 

 Биз бу мавсумга қадар ақл бовар қилмайдиган даражада яхши ўйин кўрсатдик, аммо ҳозир бизни, назаримда, биздан кучлироқ бўлган жамоа кутиб турибди. Биз бу ўйинларни ўйнашимиз, уларга баҳо беришимиз ва улардан ўрганишимиз керак. Унутмайлик, ўтган мавсумда “Аталанта” Чемпионлар лигасига йўлланма олди, биз эса 10-ўринни эгалладик”, — дея Контенинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.