Сречко Катанец: “Машарипов иккинчи бўлимда туширишни илтимос қилганди”

Сречко Катанец: “Машарипов иккинчи бўлимда туширишни илтимос қилганди”

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди. Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ўйиндан кейинги матбуот анжуманиди иштирок этди.

"Биринчи бўлимда йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин ўзимизни ўнглаб иккита гол урдик. Бу футбол, биз охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик", - дейди мураббий бугунги баҳс ҳақида.

- Учта голни ҳам учта марказий ҳимоячи тактикасида тўп тепиб ўтказдик...

- (кулади) Улар ҳужумчи туширишди. Кейин биз чарчаган эдик.

- Машарипов шамоллаган бўлсада ўйинга тушди...

- У яхши савиядаги футболчи бўлганлиги учун ҳам уни туширдик. У ўйинни иккинчи бўлимда туширишни илтимос қилганди. Захира пайтида мен таваккалчиликка қўл урдим.

- Файзуллаев билан Машарипов бир вақтда майдонда ҳаракат қилишган пайт, иккиси бир нуқта атрофида ўйнаб қолди...

- Бу борада қўшимча изоҳ бермайман. Ҳамманинг ўз фикри бор.

- Учрашувда терма жамоангиз сўнгги дақиқада гол ўтказиб аламли мағлубиятга учради. Кейинги имкониятлар ҳақида гапириб ўтсангиз? (қатарлик журналист томонидан берилган савол).

- Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман. Анча пайтдан бери мағлубиятга учрамаётган эдик, шунинг учун бу мухлислар учун оғир. Олдимизда яна 5 та ўйин бор.

- Ўзгаришлар яхши бўлди, лекин 2:2 бўлганидан кейин ҳимояланиш айтилдими ёки вазият шуни тақазо қилдими?

- Йўқ, йўқ! Мен футболчиларга бундай демадим. Билмайман нима учун бундай бўлади, бошқа ўйинларда ҳам кўрсангиз ҳам шундай воқеаларни кўрасиз. Бу саволга дунёнинг энг кучли муарббийлар ҳам тушунтира олмайдилар. Бундай вазиятда футболчилар дуранг натижа қониқарли бўлади деб ўйлашади.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.