Кроос АПЛ клубларига рад жавобини берди

Кроос АПЛ клубларига рад жавобини берди

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Тони Кроос Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин эди.

32 ёшли футболчи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда ва катта эҳтимол билан «Реал» унинг сўнгги клуби бўлади. Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси ҳеч қаерга кетишдан манфаатдор эмаслигини бир неча бор таъкидлаган ва Премьер-лига вакилларига рад жавобини берган. Манбанинг хабарига кўра, сўнгги трансфер ойналарида Англиянинг бир қанча топ-клублари Кроосни қўлга киритишга ҳаракат қилишган, аммо «қаймоқранглилар» фахрийси трансферга қизиқиш билдирмади. Ярим ҳимоячининг «Реал» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.