Кроосга мўмайгина таклиф бўлади

Кроосга мўмайгина таклиф бўлади

«ПСЖ» «Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроосни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради El Nacional.

Нашрнинг ёзишича, «ПСЖ» раҳбарлари 32 ёшли германиялик учун катта сумма таклиф қилишга тайёр. Кроос аввалроқ фаолиятини «Реал Мадрид»да якунлашни режалаштираётганини айтганди, аммо Париж катта пул таклифи билан режаларини ўзгартирмоқчи. Ярим ҳимоячининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Французлар футболчини келаси ёзда текинга ўз сафига қўшиб олишга умид қилишмоқда. «ПСЖ» футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи, унга кўра у 100 миллион евро ишлаб олади. Клуб, шунингдек, ярим ҳимоячига шартнома имзолаганлик учун бонус сифатида 25 миллион евро тўламоқчи. Жорий мавсумда Кроос «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 18 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.