Кроссга «Юве» харидор

Кроссга «Юве» харидор

«Реал» ярим ҳимоячи Тони Кросс фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириш варианти пайдо бўлди.

«Ювентус» клуби 33 ёшли футболчига шартнома беришга тайёр. Туринликлар Тони Кроосни январь ойида ўз сафига қўшиб олмоқчи ва маълум миқдорда бадал пули тўлашга ҳам рози. Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи мавсум охирида эркин агентга айланади. Кроос жорий мавсумда 18та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва 6та ассист расмийлаштирди. Унинг трансфери 14 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу футболчига Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси жамоаларидан ҳам чорлов бўляпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.