Кунде, ниҳоят рўйхатдан ўтди

Кунде, ниҳоят рўйхатдан ўтди

«Барселона» янги ҳимоячиси Жюль Кунде Ла Лига навбатдаги турида жамоасига ёрдам бера олади.

The Athletic хабарига кўра, Каталония клуби 23 ёшли ҳимоячини Ла Лигада рўйхатдан ўтказди. Шу тариқа, у эртага «Барса» сафида «Вальядолид»га қарши ўйинда майдонга туша олади. Қайд этиш жоиз, Каталония клуби молиявий муаммолари сабабли мавсумнинг дастлабки турларида Кундени рўйхатдан ўтказа олмаётганди. Маълумот учун, франциялик ҳимоячи «Севилья»дан 50+5 млн. евро эвазига Каталония клубига кўчиб ўтганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.