Лаймер «Бавария»га ўтади

Лаймер «Бавария»га ўтади

«Бавария» «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер билан шартнома имзолайди.

Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, айни дамда футболчи ва клуб ўртасида оғзаки келишув мавжуд. 25 ёшли футболчи келаси ёзда «Бавария»га ўтади. Улар камида 2027 йилгача узоқ муддатли шартнома имзолайдилар. Олдинроқ австриялик футболчи «Челси»га ўтишдан бош тортгани ва келаси ёзда Мюнхен клубига ўтиш ниятида экани хабар қилинганди. Бундеслиганинг жорий мавсумида Лаймер 4та ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.