АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ИБРОҲИМХАЛИЛДАН «ЎРТОҚЛИК» ГОЛИ...Москвада «Динамо» ва «Пари НН» ўртасида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида мезбонлар 4:3 ҳисобида устун келишди.
Диққатга сазовор томони, Нижний Новгород клубининг бошланғич таркибидан жой олган Ўзбекистон миллий ва олимпия термалари ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ўйиннинг 20-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
***
АСРОР ҒОФУРОВ - БАНГЛАДЕШ ЧЕМПИОНИ!
Фаолиятини Бангладешда давом эттираётган ҳимоячи Асрор Ғофуров мамлакат чемпиони бўлди. Ҳамюртимизнинг клуби - «Башундара Кингс» охирги турда «Абахани Лимитед Дакка»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Олтин медаль масаласини олдинроқ ҳал қилган жамоага чемпионлик кубоги шу ўйиндан сўнг топширилди. Алоҳида статистика: Асрор Ғофуров мавсум давомида Бангладеш чемпионатининг 12та ўйинида қатнашиб, 3тадан гол ва ассист қайд этди.
***
«ЖИРОНА» ҲАМ ШОМУРОДОВГА
ДАЪВОГАР
Туркиянинг Futbolgundem нашри хабарига қараганда, мамлакат чемпиони - «Галатасарой» ҳамюртимиз Элдор Шомуродов трансфери бўйича «Рома» билан келишолмади ва музокара жараёнини тўхтатди. Бу вақтда миллий жамоамизнинг 28 ёшли ҳужумчисига бошқа даъвогарлар чиқмоқда. Хусусан, «А» серия иштирокчиси «Лечче» Элдорни ижара келишуви асосида ўйнатишга тайёр. Таниқли инсайдер Никола Скиранинг маълум қилишича, Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо янги мавсумда клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган ҳамюртимизга таянмоқчи эмас. «Лечче»га келсак, бу клуб якунланган мавсум «А» серия турнир жадвалида 16-ўринни банд этди.
Охирги хабарларга қараганда, Шомуродов учун курашга Ла Лига вакили «Жирона» ҳам қўшилди. Шунингдек, «Торино» ва ПАОК ҳам унга бефарқ эмас. «Рома» эса Элдорни ижара келишуви бўйича беришга рози, фақат кейинчалик мажбурий сотиб олиш опцияси асосида. Шунингдек, футболчининг йилига 1,5 млн. евро миқдорида маош олиши ҳам даъвогар клубларни чўчитмоқда.
***
ҒАЛАБАСИЗ ЮРИШ...
«Канвон» Жанубий Корея «К»-лигасида анчадан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Таркибида Икром Алибоев ўйнаётган жамоа жумладан, 23-турдан ўрин олган «Сеул»га қарши уй учрашувида 1:1 ҳисоби билан чекланди. Бу сафар 18-дақиқада захирадан тушган ҳамюртимиз ўйин охиригача майдонда қолди. «Канвон» айни пайт 16 очко билан турнир жадвали 11-қаторида бормоқда.
***
НОРЧАЕВ ЧАККИ ЭМАС
Ўзбекистон олимпия термаси ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев «Алания»нинг «Энергетик-БГУ» (Беларусь)га қарши кечган ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва жамоаси голида бевосита иштирок этди. Яъни ҳамюртимиз зарбасидан кейин тўп рақиб дарвозабони томонидан қайтарилгач, унинг жамоадоши такрорий уринишда гол муаллифига айланди. Якунда «Алания» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Энергетик-БГУ»даги вакилларимизга келсак, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳозир клубда эмас, ҳужумчи Амирбек Бақоевнинг майдонга тушган ёки тушмагани ҳақида эса маълумот чиқмади.
***
«ОРДАБАСИ»ДА ЙЎҚОТИШ
«Ордабаси» Қозоғистон чемпионати 15-турида «Атирау» меҳмони бўлиб, қимматли очколарни йўқотди. 1:1 ҳисобида якунлаган учрашувда Шимкент клубидаги легионерларимиз ҳам қатнашишди. Аниқроғи, бошланғич таркибга киритилган ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров 79-дақиқагача ҳаракатланди. Жамоа тўпурари Бобур Абдухолиқов эса 22-дақиқада захирадан сафга қўшилди. «Ордабаси» айни пайт 39 очкога эга ва ҳамон турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
***
ХИЛМА-ХИЛ НАТИЖАЛАР....
Қозоннинг «Рубин» клуби 12 июль куни ўз базасида «Крилья Советов» билан 2та «ўртоқлик» ўтказди. Жамоа бош мураббийи ҳар бўлими 40 дақиқа давом этган ўйинларда турли таркибларни синаб кўрди. Хусусан, жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов 0:1 ҳисобида якунланган биринчи баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланган бўлса, ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиевга такрорий жангда имконият берилди. Бунисида қозонликлар устун келишди - 2:1. Умарали «Турон»га қарши баҳс (3:0)да ҳам старт таркибидан жой олди, Рустам эса захирадан тушди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789