"Лейпциг" Коло-Муани билан шартнома имзолаши мумкин.

"Лейпциг" Коло-Муани билан шартнома имзолаши мумкин.

"ПСЖ" ҳужумчиси Рендалл Коло-Муани Германияга қайтиши мумкин, деб хабар беради Sky Sports. Маълум бўлишича, парижликлар франциялик футболчини қишда ижарага бериб юборишни мақсад қилишган.

 Футболчига асосий номзод "Лейпциг". Уларнинг фикрича, Коло-Муани ёзда клубни тарк этса, Бенямин Шешко ўрнини эгаллаши мумкин. Бироқ франциялик футболчининг маоши Бундеслига учун жуда юқори бўлгани боис, фақат ижара варианти кўриб чиқилмоқда. 

 Коло-Муани эса маошини камайтиришга ва Германияга қайтишга рози бўладими ёки йўқми номалум. Эслатиб ўтамиз, Коло-Муани жорий мавсумда ПСЖ сафида бор-йўғи икки марта майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.