АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Лион» Лига 1нинг янги мавсумига «ПСЖ»-нинг асосий рақобатчиларидан бири мақомида киришди.
Ҳар ҳолда, «тўқувчилар» чемпионатни ёмон бошламадилар. Бироқ мухлислар жамоадан хурсанд эмаслар. Уларга баъзи футболчиларнинг яшил тусли бутсадан фойдаланишаётгани ёқмаяпти.
Ҳозирда «Лион»нинг бир қатор футболчилари Аdidas X Speedportal (янги модель) бутсаларида майдонга тушишмоқда - Мало Гюсто, Антони Лопеш, Уссем Ауар, Карл Токо-Экамби. Мухлисларга эса яшил бутса умуман маъқул эмас. Нега? Улар ўз эътирозларини «Труа»га қарши баҳсда катта баннер орқали кўрсатишди: «Илтимос, анъаналаримизни ҳурмат қилинглар». Қандай анъаналар? Гап шундаки, яшил «Лион»нинг асосий рақиби расмий ранги ҳисобланади. Гап «Сент-Этьен» ҳақида кетмоқда. Тўғри, «Лион» ушбу принципиал рақиби жорий мавсумни элитада эмас, Лига 2да бошлади. Шунга қарамай, лионликлар жамоанинг ноанъанавий рангни қабул қилмоқчи эмаслар.
Умуман, Лионда яшил рангга нисбатан нафрат нафақат мухлислар, балки клуб раҳбариятининг ҳам ўзига хос белгисидир. Айни пайт Франция футболида бирор чинакам дерби йўқ. Аммо Лион ва Сент-Этьен шаҳарлари клублари ўртасидаги қарама-қаршилик дерби ўрнини бемалол босадиган даражада. Биринчидан, иккисини атиги 50 километр масофа ажратиб туради. Иккинчидан, Лион асосан «оқ ёқалилар» (офис ишчилари), Сент-Этьенда эса оддий ишчилар ҳудуди ҳисобланади. Икки клубнинг бой тарихи ва муваффақиятлари қарама-қаршиликка қўшимча зебдир. «Сент-Этьен» 10 карра чемпион ва ҳамон бу масалада «ПСЖ» билан бирга Франция рекордчисидир. Лекин 21-асрда устунлик «Лион» томонига ўтгани ҳам айни ҳақиқат.
Хуллас, «Лион»да яшил рангга чидай олмасликда ортиқча ажабланадиган томони йўқ. Бу гап фақат мухлисларга тааллуқли эмас. Мисол учун, вақтида Сидней Гову машғулотга яшил бутсада тушганида, жамоа бош мураббийи Бернард Лякомб ундан пойафзалини тезда алмаштиришни талаб қилганди. 2011 йили Бафатемби Гомис ҳам шу масалада раҳбариятдан гап эшитди. Аниқроғи, ҳужумчининг яшил тусли бутсада ўйнагани, клуб президенти Жан-Мишель Ольясни роса ғазаблантирди. Боз устига, Гомиснинг «Сент-Этьен» тарбияланувчиси эканлиги ҳам воқеликка нисбатан эътироз даражасига таъсир кўрсатди. Қисқаси, Бафатемби «Лион»да минг яхши ўйнамасин, шу туфайли ўзига нафрат «сотиб» олганди.
Эътирозлардан сўнг «Лион»нинг баъзи футболчилари аллақачон бутса рангини ўзгартиришга киришишдин. хусусан, ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюсто ҳазил оҳангида Adidas дизайнерларига илтимос билан мурожаат қилди: «Яхшиси, шу моделдаги бутсани «Лион»нинг анъанавий ранглари - оқ, кўк ва қизил тусда тайёрлаб беринглар». Энди таъминотчи бироз шошилмаса бўлмайди, шекилли. Зеро, «Лион» мухлисларида сабр косаси тўлса, улар таҳдид солиш, тартибсизликлар чиқариш ёки ҳаттоки, афсунгарларнинг сеҳр-жодусидан фойдаланиш йўлига ўтишлари ҳеч гап эмас.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789