Луис Гарсия истеъфога чиқарилди

Луис Гарсия истеъфога чиқарилди

«Эспаньол» бош мураббийи Луис Гарсия Фернандес истеъфога чиққанини эълон қилди.

Клуб 42 ёшли испаниялик билан ҳамкорликни сўнгги муваффақиятсиз натижалар ва Ла Лигага чиқиш истаги туфайли тўхтатишга қарор қилди. Жамоа Сегунданинг сўнгги 3та ўйинида 1 очко тўплаган ва 14-турдан сўнг турнир жадвалида 5-ўринда (плей-офф зонаси), 1-ўриндаги «Леганес» билан орадаги фарқ 7 очко. Фернандеснинг бутун мураббийлар штаби ҳам ишдан бўшатилди. У шу йилнинг апрель ойи бошида жамоани қабул қилиб олганди. Гарсия бошчилигидаги 26 учрашувда «Эспаньол» 10 марта ғалаба қозонган, 7 марта дуранг ўйнаган ва 9 бор мағлубиятга учраган, тўплар фарқи 45:41.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.