Лукаку «Интер»га ўтиши мумкин, аммо...

Лукаку «Интер»га ўтиши мумкин, аммо...

«Челси» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукаку масаласида аниқ қарорга келган.

Goal хабарига кўра, Лондон клуби янги мавсум олдидан бельгиялик форвардни бир мавсумга «Интер»га қўйиб юборишга тайёр. Бунинг учун лондонликлар Милан жамоасидан ижара шартномаси учун яхшироқ маблағ талаб қилмоқчи. Лукакунинг ўзи ҳам маоши қисқаришига қарамай, собиқ жамоасига қайтишни истамоқда. 29 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномасига кўра, Лукаку 2023 йилда «Челси»ни 25 млн. евро эвазига тарк этиши мумкин бўлади. Шу боис лондонликлар Ромелунинг ижараси учун камида 20 млн. атрофида ижара ҳаққи сўрамоқчи. Эслатиб ўтамиз, Лукаку 2021 йилги мавсум олдидан «Челси»га «Интер»дан 115 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Якунланган мавсумда 29 ёшли ҳужумчи клуби сафида жами 44 ўйинда 15та голга муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.