«Челси» нишони - Александр Исаак!

«Челси» нишони - Александр Исаак!

«Челси» раҳбарияти жамоани кучайтира оладиган футболчини олиш учун клубнинг трансфер рекордини янгилашга тайёр.

«Аристократлар» ёзда ўз сафига «Ньюкасл» ҳужумчиси Александр Исаакни қўшиб олмоқчи. Бунинг учун улар аввалги рекорд - 115 миллион фунтдан кўпроқ маблағ сарф қилишига тўғри келади. Лондон клуби бу суммага ўз вақтида Мойзес Кайседони трансфер қилган эди. Маълумотларга қараганда, томонлар трансфер бўйича музокарани бошлаган ва «Челси» мутасаддилари 24 ёшли швед ўйинчисини клубга қўшиб олишга тайёрлигини тасдиқлаган. Александр Исаак ўтган мавсум «Ньюкасл» сафида 40та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 25та гол ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.