Лукакуга «Ньюкасл» қизиқмоқда

Лукакуга «Ньюкасл» қизиқмоқда

«Ньюкасл» «Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукакуга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Calciomercato.

29 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсум «Интер»да ижара асосида ўйнамоқда. Милан клуби аллақачон «Челси» билан ижарани узайтириш бўйича музокараларни бошлаган, бироқ Лондон клуби ижарадан 8 миллион евро ишлаб олишни, шунингдек, яна 3 миллион евро бонус қўшишни истамоқда. Шу билан бирга, «нерадзуррилар» футболчининг йиллик маошининг 12 миллион евродан 8,5 қисмини ўз зиммасига олиши керак. «Ньюкасл» Лукакуни ўз клуби учун энг яхши вариант деб ҳисоблайди ва «Челси»нинг молиявий эҳтиёжларини қондиришга тайёр. Бельгиялик футболчи жароҳати туфайли жорий мавсумда тахминан икки ойни ўтказиб юборди. «А» серияда у бор йўғи 4та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.