Бунинг оқибатида 22 ёшли футболчи январь ойида «Борусссия Дортмунд»га ижарага бериб юборилди. Ёш ҳимоячининг Бундеслигада ўйини очилиб кетди. Маатсен ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, 10та учрашувда ўз ҳисобига 1та гол ва 2та ассист ёздириб қўйди. French Sports Zone нашрининг ёзишича, «Челси» келаси мавсум ҳам Маатсенга имконият бермайди. Шу боис, 22 ёшли ўйинчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар сони ошиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирча «Боруссия»нинг ўзи ҳам нидерландиялик чап қанот ҳимоячисини таркибда олиб қолмоқчи. Қолаверса, бу футболчига «Бавария» ва «Ньюкасл» ҳам оғиз сола бошлади. Лондонлик ўз тарбияланувчисини 35 миллион фунтга қўйиб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.