Магуайрга нарх белгиланди

Магуайрга нарх белгиланди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячи Харри Магуайрга нарх белгилади.

Manchester Evening News хабарига кўра, «қизил иблислар» ҳимоячининг бошланғич нархини 50 миллион фунт, деб ҳисобламоқда. Магуайр учун ҳозирча бу қадар кўп пул тўлашга тайёр клуб йўқ. Қайд этилишича, манкуниаликлар Харри учун харидор қидирмаяпти. Унинг кетиши клубда ҳимоячи сотиб олиш заруратини пайдо қилади. Бироқ уни яхши суммага сота олган тақдирда, клубда янги ва Магуайрдан яхшироқ ҳимоячи сотиб олиш имкони вужудга келади. Эрик тен Хаг учун англиялик ҳимоячи ўз позициясидаги бешинчи танлов ҳисобланади. У Рафаэль Варан, Лисандро Мартинес, Виктор Линделёф ҳамда Люк Шоуларни Харридан устун, деб билади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.