Саломон Рондон: "ЖЧ чиптаси - катта натижа, шубҳасиз"
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
Аросатдаги шогирд ижроси, дўстлар даврасидаги хиёнат ва қитмирликлардан қони қайнаётган мухлис тўполони...
Муҳтарам мухлис! Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал бир савол узоқ вақт хаёлимизни банд этди: «Футболимиз томирларида қачон тоза қон оқади?» Маълумингизким, аввал ҳам бу саволни бошқачароқ шаклда кун тартибига қўйган ва ўзимизча баҳоли қудрат жавоб излаганмиз. Назаримизда, бу сафар ва кейинчалик ҳам мазкур савол барчамизни жавоб топиш мушкуллиги билан қийнайверади, шекилли. Бироқ тўғри жавоб топилмагунича изланишлар тўхтамайди, акс ҳолда, футболимиз тараққиётдан тўхтайди.
Афсус, Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувлари чоғи кузатилган тартибсизлик ва тортишувлар жараёнида футболимиз ирсиятидаги айниган жиҳатлар яна бир бор кўзга ташланди. Таъкидлаш жоиз, бу айниш жараёнининг намоён бўлишини фақат Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувларига чамбарчас боғлаш ҳақиқий аҳволдан чалғиш билан баробар. Шунчаки, футболимиз ирсиятидаги инқироз ва айниш Ўзбекистон кубоги ярим финали йўлидаги ўйинларда яққолроқ кўринди. Aслида бу «касал»лик Суперлиганинг ҳар бир учрашувида намоён. Фақат Суперлига баҳсларида рўй бераётган кичик драмаларга ҳар доим ҳам эътибор қаратилмайди. Суперлига 17-тури ва кубок турнири чорак финали доирасидаги 2та ўйин Қарши ҳамда Наманганда бир-бирига мувофиқ келиб қолгани аслида футболимиз томирларида қандай қон оқаётганини кўрсатиб қўйди. Суперлига 17-туридаги «йил ўйини»дан сўнг наманганлик мухлисларнинг «шерлар»ни қарсаклар билан кузатиб қолишгани том маънода самимийликдан дарак эмасди. Ўша қарсак ва олқишлар асл муаммолар юзига тортилган юзакилик пардаси эди, гўё. Aлбатта, наманганлик мухлислар армиясининг адолати ва мардоналигига тараф йўқ, таъриф йўқ! Бу мулоҳазалар «Навбаҳор»нинг 12-ўйинчиси қадр-қимматига соя солиш учун ёзилмаяпти асло. Демоқчимизки, мухлисларнинг мардонавор муносабатлари футболимиз генидаги айниш муаммосини яширолмайди. Бошқача айтганда, мутасаддилар наманганлик мухлисларнинг футболга қарашлари орқали амалга оширилаётган ишларга баҳо беришолмайди, ўзларини оқлашолмайди.
Хўш, футболимиз ирсиятидаги айниш жараёни қайси жиҳатларда кўпроқ намоён бўлмоқда?
1. Футболимиз муҳитида шундай мураббийлар борки, уларда маълум мақсадни кўзлаб, иқтидорларни кашф қилиш ва келгусида улар имкониятларидан фойдаланиш режаси, шу орқали нафақат ўйинлар, балки бутун бошли футбол тизимини зимдан бошқаришга интилиш кайфияти уйғунлашиб кетган. Бу каби мураббийларнинг шогирдлари Суперлиганинг деярли барча клубларида тўп суришади ва улар ўрни келганида ўз бошларини силаган устоз илтимоси ёки талабини қулоқ қоқмай бажаришади. Ҳар доим бўлмаса ҳам, фаолиятлари давомида ўша мураббий илтимоси ёки талабини бир-икки марта амалга оширишади, барибир. Aёнки, устамон мураббий шогирди ўйинни бузишнинг ёзилмаган қоидаларини пухта ўзлаштирган бўлади. Бу каби «шогирд»лар учун «устоз» кўрсатмасига биноан, қизил карточка олиш ёки ўз жамоаси зарарига пенальти ишлаш қийинчилик туғдирмайди. Aянчли томони шундаки, ўша «шогирд» тўп сураётган жамоанинг бошқа аъзолари ва мураббийлари бундай хунрезликдан бехабар қолишади, яъни хатони футболда учраб турадиган ҳолатдек қабул қилишади. Шу ўринда ардоқли шоиримиз Aбдулла Ориповнинг «Отелло» номли шеъри мисралари ёдга тушади:
Сендаги нафратни хоҳлардим асти,
Разиллар кўзига боқолсам ҳунхор.
Чунки ҳалигача, Отелло, рости,
Ягони ўқитиб қўйгувчилар бор.
Энг катта муаммо - ҳали-ҳануз футболимизда Ягони ўқитиб қўйгувчилар борлиги ва уларнинг қўли узунлиги.
2. Суперлига клубларида бир-бирига ҳаммаслак, болалигидан бирга ўсган ва футбол сирларини биргаликда ўрганган, лекин турли жамоаларда тўп сурадиган ўйинчилар етарли. Кимларнингдир топшириғи ёки буюртмасига мувофиқ, улар зарур паллада алоқага чиқишади, бир-бирларига ёрдам қўлини чўзишади. Очиғи, майдонда ёқалашаётган икки футболчига ҳар доим чинакам рақиблар сифатида қараш - алдамчи ҳиссиёт. Бу шунчаки, келишилган сценарий бўлиши мумкин! Кечқурун ўша икки ёқалашган ҳамтовоқ бўлиши ҳеч гап эмас. Баъзан бундай футболчилар дўстлик ришталарини писанд қилмай, «бой» қилаётганларини кўрасиз. Шунда билингки, «бой»нинг чинакам сабаби жамоа учун очко олиш эмас, балки рақиб мураббийига нисбатан очиқдан-очиқ норозилик намойишидир. Чунки рақиб жамоа устози вақтида «бой»га ташланган футболчи бошини силамаган, уни ўз жамоасидан четлатган ва ҳоказо...
3. Ҳатто VAR тизимини ҳам ўз измига солаётган ҳакамлик масаласи - Суперлигадаги энг катта бош оғриғи. Тўғриси, 1-2-бандларда айтилган муаммолар исканжасида фаолият олиб бораётган ҳакамларга минг-минг тасанно. Ҳозирги вазиятда Суперлигада ҳакамлик қилишнинг ўзи - катта қаҳрамонлик! Aйни чоғда ўйинни ҳалол бошқараётган реферилар аро Ягони ўқитиб қўйгувчилар борлигини ҳам унутмаслик даркор. Улар шу қадар устамон бўлиб кетишганки, қайсидир жамоага ён босаётганларини биров сезмайди. Аниқроғи, устамонлар ён босиш ҳолатини ҳеч кимга сездиришмайди. Ахир улар - устамон «профессионал»лар! Фикримизча, ҳозир Суперлигада икки тоифа ҳакамлар фаолият юритишмоқда: биринчи тоифага мансублари қандайдир буюртмаларни ҳеч бир қийналмай бажаришаверади ва бунга кўникиб кетишган. Иккинчи тоифага кирувчи ҳакамлар аксинча, ўйинга таъсир ўтказиш бўйича таклифларни онгли равишда рад қилишади ва ўз ҳаракатларини этика талаблари, бурч ва виждоний қарашлар билан изоҳлашади. Aфсуски, Суперлигада учинчи тоифага мансуб ҳакамлар, яъни ўйинни бир томонга олиб бериш, буйруқларни бажариш ва буюртмалар қабул қилишни мутлақо тасаввур этолмайдиган, бу каби иллатлар томирларида оқаётган қонда заррача топилмайдиган, табиатан ҳалолликни йўқотмаган янги авлод шаклланмаяпти. Ҳа, футболда онгли равишда ҳалолликка риоя этаётган мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар борлиги ҳам хатарли, деб ўйлаймиз. Зеро, ҳалолликка онгли равишда риоя этиш ҳам қачондир онгсизликка бўйсуниши ва софлик тамойилларига хиёнат қилиши мумкин.
Хулоса ўрнида айтиш жоиз, қайсидир стадионда мухлислар жунбушга келганча ҳакамни ҳақоратлашяптими ёки айрим футболчиларга қарата ҳуштак чалишяптими, уларни нордон сўзлар билан сийлашяптими, демак, ўша ўйинда адолат бузилган, хиёнат ҳалоллик устидан ҳукмрон бўлган. Хиёнатнинг дояси ва тарғиботчиси - эътиқодсизлик. Фақат ягона буюк эътиқодгина футболдаги чинакам ҳалоллик ҳимоячисидир!
Муҳаммад ВАЛИ
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789