АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Милан» дарвозабони Майк Меньян - қисқа фурсатда омма эътиборини ўзига қаратган футболчи.
Унинг Италия чемпиони сафидаги ўйинлари Франция миллий жамоаси мураббийлар штабининг доимий кузатувида, албатта. Кипернинг ўзи эса яқинда Dazn Heroes меҳмони бўлиб, тўғридан-тўғри эфирда бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди. Мана, франциялик кипернинг сўзлари билан ўзингиз танишиб чиқиб, унинг фикрлаш қобилиятига баҳо беришингиз мумкин.
Дарвозабон роли
- Дарвозабон майдонда ёлғиз, шунинг учун унинг роли анча мураккаб. Сен майдонда барчасини имкон борича аниқ бажаришинг шарт, зеро, битта хатоинг ҳам бутун жамоани қийин аҳволга солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Қисқаси, дарвозабонлик учун кучли менталитет керак, бусиз ҳеч иложи йўқ.
Болалик орзулари
- Ёшлигимда асосан майдон маркази ёки ҳужумда ўйнашни ёқтирардим. Бироқ бу орзулигича қолди. Бир сафар мураббий Ромен Дамиано билан жанжаллашиб қолдим ва у жазо тариқасида мени дарвозага қўйди. Шу тариқа кеперга айландим...
Севимли футболчиси
- Болалигимда асосан Жеррард ўйинларини диққат билан кузатардим, чунки «Ливерпуль» мухлиси эдим.
Ибрагимович билан илк учрашуви
- Париждаги биринчи учрашувимизни яхши эслайман. Ибранинг зарбаси ўта кучли эканлиги ҳаммага маълум. Қисқаси, машғулотда унинг зарбасидан сўнг тўпни қайтардим. Кийиниш хонасига қайтганимиздан кейин Ибра олдимга яқинлашди ва руҳимни кўтарди: «Қойил, менталитетинг ёқди, шундай давом эт, асло бўшашма». Қаранг, орадан 8 йил ўтиб, яна бир клубда ўйнаяпмиз.
Доннарумма билан қиёс
- Ўтган мавсум ҳар қадамда мени Доннарумма билан таққослаётганларини эшитсамда, ҳеч қандай босим сезмадим. Ҳар бир ўйин олдидан ўзимни четдаги гап-сўзлар ва фикрлардан изоляция қилишни маъқул кўраман. Шунда босимни ҳис қилмайман. Дейлик мусиқа тинглашим ёки ўзимни «шахсий дунём» билан ёпиб олишим мумкин.
Дида билан муносабат
- «Милан»даги илк кунданоқ у билан кўп гаплашдик. Ҳар доим Дидадан нимадир олишга уринаман. Асосийси, у ҳамиша ёрдам беришга шай.
Бош мураббий фалсафаси
- Пиоли биз билан доимий алоқада: ўйиндан олдин, кейин, танаффусда. У ўзимизни тетик тутишимиз учун шу тарзда ирода ва ишонч беради.
Рақиб ҳужумчиларини ўрганиш
- Ҳужумчи ролини азалдан яхши кўраман. Ҳозир ҳам ўйинлар томошасида дарвозабонлардан кўра, ҳужумчилар ҳаракатини кўпроқ кузатаман. Уларни шу тарзда ўрганаман. Қисқаси, ҳужумчи дарвозамга яқинлашган паллада унинг кейинги ҳаракатини бемалол тахмин қилишим мумкин ва кўпинча адашмайман.
«Милан» мухлислари армияси
- Италияда энг яхши мухлислар биз томонда. Улар ўтган мавсум жамоамизга катта куч бағишлашди. Римда «Лацио»га қарши кечган ўйин ҳамон эсимда: ўзимизни худди уйда тўп сураётгандек ҳис қилгандик. «Реджо Эмилия»да «Сассуоло»га қарши бўлган баҳсда ҳам худди шу ҳолат такрорланди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789