Маккеннига «Борнмут» ҳам харидор

Маккеннига «Борнмут» ҳам харидор

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио сайти хабарига кўра, 24 ёшли америкалик футболчига «Борнмут» қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби 40 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 21 миллион еврога баҳоламоқда. Маккенни жорий мавсумда барча турнирларда 16 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.