ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Грузиялик Хвича Кварацхелия «Наполи»даги расмий дебютидаёқ рақиблари ва уларнинг мухлисларини «ухлатиб» қўйди. Биринчи ўйинда гол ва самарали узатма!
У аввалига «Верона» дарвозасини бош билан зарба воситасида ишғол қилди. Айтиш ўринли, Хвича боши билан охирги марта мавсум-2019|2020 1-турида «Рубин» сафида собиқ клуби «Локомотив» дарвозасига гол урганди. Эътиборлиси, Кварацхелия «А» сериядаги илк голини ўзгача нишонлади - МБА суперчемпиони Стефен Карри услубида «Хайрли тун» ишораси билан.
Машҳур баскетболчи одатда 3 очколик отишмалари шарафига «Хайрли тун» ишорасини кўрсатади. Аслида бу имо-ишора энди кашф қилингани йўқ, аммо тобора оммалашмоқда. Дейлик, Неймар ҳам яқинда «Монпелье» билан ўйинда урган голини шундай нишонлади. «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳам «Хайрли тун» ишорасига ошуфта.
Хвича яқинда берган интервьюсида спортнинг бошқа турларига ҳам бефарқ эмаслигини таъкидлаганди: «Баъзида баскетбол ёки теннис ўйнайман, тўғри, футбол биринчи ўринда туради, барибир. Умуман, футболга иш сифатида қарамайман, бу завқ олиш манбаи. Баскетболга келсак, дўстлар билан ўйнаб турамиз. Сеҳрли ўйин. Айниқса, «Голден Стейт» ва Стефен Каррини яхши кўраман». Грузин футболчиси ижтимоий тармоқларда баскетболча трюкларни ҳам кўрсатган ва ўзини айнан Стефенга қиёслаганди. Шундай экан, Карридан «нусха» кўчирганида ажабланадиган томони йўқ.
Умуман олганда, Неаполь клуби Веронада жуда қувноқ ўйнади ва 5:2 ҳисобида устун келди. Эътиборлиси, жамоанинг 5та голи 5 нафар футболчи номига ёзилди. Кўринишидан, Лучано Спаллетти қиёси йўқ хилма-хилликни шакллантириш ҳаракатида. Хвичага келсак, у майдонда 68 дақиқа фаол тўп сурди. Асосийси, янги жамоаси ва Спаллетти ишончини бир уринишда оқлади.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789