Араухога энди "Манчестер Сити"ҳам давогар
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Максимилиано Араухо "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Суперлиганинг қолдирилган 8-турида ўз уйида “Андижон” билан дуранг ўйнаган “Пахтакор” клуби устози Максим Шацких жамоа ўйинига агрессия этишмагани, Ҳамробековнинг ҳимоя марказидан ўрин олиши, жамоага янги қон керак экани ва режадаги трансферлар ҳақида шундай фикр билдирди.
-Бугун бизга бироз агрессия етишмади. Ҳужумчиларимиз охирги нуқтани қўйишда оқсашаяпти. Хоҳиш бор, аммо, аввал айтган гапни қайтараман – агрессия етишмаяпти…
Ҳамробеков марказий ҳимояда ўйнаётганини сабабини аввалги ўйинда айтган эдим. Бугун ҳам уни яна марказда туширганимни сабаби оддий, шунчаки аввалги ўйиндаги таркибни алмаштирмадим.
Жамоага янги футболчиларни жалб этишни режалаштираяпмиз. Албатта, жамоага янги қон керак. Бусиз ўсиш бўлмайди. Бу борада ишлаяпмиз. Қандай трансфер янгиликлари бўлса, албатта сизларни хабардор қиламиз, яширадиган нарса йўқ”.
Ҳожимат Эркинов ўзимизнинг жамоадан этишиб чиққан ўйинчи. Албатта, уни яна шу эрда кўришдан хурсанд бўлардик. Уни таклиф этиш бўйича ишлар кетаяпти, аммо бу борада аниқ нимадир айта олмайман…
***
“Пахтакор” билан дуранг қайд этган “Андижон” клуби устози Александр Хомяков эса пешқадамдан олинган очкодан хурсанд эканлиги, Хебайнинг жамоада қолиш имкониятлари ва Эсанов ва режалар ҳақида қуйидагича гапирди.
-Чемпионат пешқадами билан ўйинда очко тортиб олганимиздан хурсандмиз. Қийин, тажовузкор ўйин бўлди. Ҳисобда ортда қолаётганимизга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этдик ва гол урдик. Дуранг ҳаққоний натижа бўлди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин жамоа ҳамжиҳатроқ ўйнади. Кўпроқ ҳужум қилдик ва гол урдик.
Хебай жамоа сафида қолишига ишонаман. Унинг амалдаги шартномаси бор ва бу шартнома бўйича мажбуриятлари мавжуд. Иккинчи даврада ҳам у бизнинг сафимизда қолишига ва бизга ёрдам беришига умид қиламан.
Эсановни анчадан бери кўрмаяпмиз. У ёшлар термаси сафида ўйнагани боис жамоамизда узоқ вақтдан бери шуғулланмаяпти. Албатта, унда асосий таркибга кириш учун потенциал этарли ва барчаси унинг ўз қўлида.
Иккинчи даврада жамоамизга қийинроқ бўлади. Биз яна ўз стадионимизга қайтамиз. Бу биз учун жуда муҳим. Планкани анча баландга кўтара олдик. Шунинг учун кўпроқ меҳнат қиламиз. Албатта, мураббий сифатида айрим позицияларни кучайтиришни истайман.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Максимилиано Араухо "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
«Реал»нинг 3 нафар мухлиси «Барселона» футболчиларини ирқий камситгани учун ҳибсга олинди. Уларнинг бири вояга етмаган.
"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789