Мана, Қатарда узоқ кутилган жаҳон футбол форуми ҳам йўлга тушиб олди.

Мана, Қатарда узоқ кутилган жаҳон футбол форуми ҳам йўлга тушиб олди.

Мана, Қатарда узоқ кутилган жаҳон футбол форуми ҳам йўлга тушиб олди.

Бу турнир атрофида хилма-хил қарашлар анча олдин пайдо бўлгани ҳаммага маълум. Муҳими, ташкилотчилар салбий фикр­ларга қарамай, тарихдаги энг яхши ЖЧни ваъда қилишдан чўчишмаяпти. Хўш, Қатар-2022 мундиалига оид қандай фактларга эътибор қаратиш жоиз? Марҳамат, қуйида 2022 йилга хос тарзда энг қизиқарли 22та факт келтирилмоқда.

1. ЖЧ тарихда илк марта Яқин Шарқда меҳмон бўлмоқда. Қатар 2010 йили мундиал мезбонлик ҳуқуқи учун курашда АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва Австралиядан устун келганди.

2. Футбол тарихида ЖЧ биринчи марта ноябрь - декабрь ойларига тўғри келмоқда. Турнир Қатардаги об-ҳаво ша­роити туфайли ёздан қишга кўчирилганини ҳамма яхши билади. Маълумот учун, қишда Қатардаги ҳаво ҳарорати ўртача }28 даражани ташкил этади. Айтиш ўринли, мундиал учун танланган деярли барча стадионлар совутиш тизими билан жиҳозланган.

3. ЖЧ-2022 ўйинлари учун 5та шаҳардаги 8та стадион танланган. Қатар-2022 тарихдаги энг ихчам мундиал бўлади. Стадионлар бир-бирига деярли «туташ». Оралиқ масофа узоғи билан - 76 километр.

4. Қатар турнири 32та жамоа иштирок этадиган охирги ЖЧдир. 2026 йилги мундиалдан эътиборан жаҳон футбол тожи учун 48та жамоа курашга киришади.

5. ЖЧ-2022нинг энг паст бўйли футболчиси - Марокаш миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Илёс Шоир (158 см.).

6. ЖЧ-2022нинг энг узун бўйли футболчиси - нидерландиялик дарвозабон Андрис Нопперт (203 см.).

7. Миллий жамоалар таркибидаги 137 нафар футболчи бошқа мамлакатларда туғилган. Марокаш термасида бундай футболчилар 14 нафар (энг юқори кўрсаткич).

8. Тарихда ЖЧга илк марта аёл реферилар ҳам жалб этилди: Стефани Фраппар (Франция), Салима Мукансанга (Руанда) ва Йошими Ямагита (Япония).

9. Энг қимматбаҳо таркиб Англия миллий жамоасиники - 1,26 миллиард евро.

10. Энг арзон таркиб Қатар миллий жамоасиники - 14,9 миллион евро.

11. Сенегал миллий жамоаси таркиби тўлиқ легионер футболчилардан тузилган.

12. Қатар миллий жамоаси - ЖЧнинг ягона дебютанти.

13. ЖЧ-2022нинг энг ёш футболчиси - Германия миллий жамоаси ҳужумчиси - Юсуф Мукоко. У мусобақанинг илк куни 18 ёшга тўлди.

14. ЖЧ-2022нинг энг ёши катта футболчиси - Мексика миллий жамоаси дарвозабони Альфредо Талавера (40 ёш).

15. ЖЧ-2022 иштирокчилари орасида Германия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Мюллер аввалги мундиалларда 6та голга ассистентлик қилган (энг яхши натижа).

16. ЖЧ-2022 иштирокчилари орасида Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси аввалги мундиаллар доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушган (энг яхши натижа).

17. ЖЧ-2022нинг таркиб жиҳатидан энг ёш жамоаси — Гана термаси (футболчиларнинг ўртача ёши 24,7га тенг).

18. ЖЧ-2022нинг таркиб жиҳатидан энг ёши катта жамоаси - Эрон термаси (футболчиларнинг ўртача ёши 28,9га тенг).

19. ЖЧ-2022га энг кўп футболчи юборган клуб - «Барселона» (8та терма жамоага 17 нафар футболчи).

20. ЖЧ-2022нинг энг ёш мураббийи - Аргентина миллий жамоаси устози Лионель Скалони (44 ёш).

21. ЖЧ-2022нинг энг ёши катта мураббийи - Нидерландия миллий жамоаси устози Луи ван Гал (71 ёш).

22. ЖЧ-2022 иштирокчилари орасида Германия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Мюллер аввалги мундиалларда 10та гол урган (энг яхши натижа).